Kim Il-sung
Ким Ир Сен (тахаллуси; корейсча „Кўтарилаётган Қуёш“ маъносида, ҳақиқий исми Ким Сон Чжу) (15-апрел 1912-йил — Мангенде қишлоғи, Пхенян шаҳри яқинида — 1994-йил 8-июн Пхенян) — Корея сиёсий арбоби. Корея Меҳнат партияси (КМП) МК Бош котиби (1966-йилдан, 1949—66 йилларда КМП МК раиси), КХДР президента (1972-йилдан). Қишлоқ ўқитувчиси оиласида туғилган. Бу оила 1920 (ёки бир йил аввал) Хитойга, Манчжурияга кўчиб борди. К. И. С бу ерда яширин марксистик тўгаракка кирди, бир неча ой қамоқда ётди. Озодликка чиққач, япон босқинчиларига қарши курашиш мақсадида партизан отрядларидан бирига қўшилди. 1932-йилдан кейинги ҳаёти бутунлай партиявий-сиёсий ишлар билан боғлиқдир. КХДРда сақланиб келаётган бир партияли тизимда К. И. С шахсига сиғиниш авж олган. У „чучхе“— ўзига хослик ғоялари асосида қурилган „ер юзидаги жаннат“ (корейс типидаги социализм) деб аталмиш жамиятнинг бунёдкори сифатида улуғланган. Жасади Пхенян шаҳридаги „Кимсусан“ мақбарасига қўйилган[1].
| Ким Ил-сунг | |
|---|---|
| Таваллуди |
1912-йил 15-апрел Манген қишлоғи |
| Вафоти |
8-июл 1994-йил (82 ёшда) Пхенян шаҳри |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |