Ким Ин Бем, шунингдек, Ким Ин-Бем (1919-йил, Примор ўлкаси, РСФСР – вафот этган санаси номаълум, Беслан, РСФСР, СССР[1]) – Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманидаги Димитров номидаги колхоз раҳбари. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1951)[2][3].

Ким Ин Бем
Таваллуди 1919-йил
Вафоти Аниқ эмас
Беслан, РСФСР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Мукофотлари

Ҳаёти

Ким Ин Бем 1919-йилда Приморск ўлкасида туғилган[4]. У 1937-йилда корейсларни депортация қилиш пайтида у ота-онаси билан Тошкент вилоятидаги махсус аҳоли пунктига келиб, маҳаллий колхозлардан бирида ишлаган. 1939-йилдан Қуйи Чирчиқ туманидаги Димитров номидаги колхозда дала мудири бўлган. Улуғ Ватан уруши бошланганидан кейин у меҳнат армиясига чақирилди. Уруш тугагач, Ўзбекистонга қайтиб, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Димитров номидаги колхозда бригада бошлиғи бўлиб ишлаган.

1950-йилда Ким Ин-Бем бошчилигидаги бригада 12,3 гектар майдондан гектарига 93,5 сентнердан яшил каноп пояси йиғиб олди[5]. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1951-йил 17-июлдаги фармони билан унга „Колхозда барча турдаги мажбурий топшириқлар ва шартномаларни тўлиқ бажаргани, суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яшил каноп поясидан юқори ҳосил олгани учун“ Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Шунингдек, „1949-йилда МТС иши учун натура тўловлари ва 1950-йил баҳорги экинларни экиш учун тайёрлаш, уларни тўлиқ миқдорида уруғлик билан таъминлашдаги иштироки учун“ Ленин ордени ҳамда "Ўроқ ва Болға" олтин медали берилган.

Ким Ин-Бем 1957-йилдан Қуйи Чирчиқ туманидаги „Ленинград“ колхози (кейинчалик Хамза номидаги) аъзоси. [[1975—1976-йилларда Қашқадарё вилояти Қамашин туманидаги „СССРнинг 50 йиллиги“ колхозининг оддий колхозчиси бўлган. 1979-йилдан Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Калинин номидаги колхознинг оддий колхозчиси.

1980-йилларда у Бесланга кўчиб ўтади ва у ерда вафотигача яшади[5]. Ўлимнинг аниқ санаси номаълум.

Адабиётлар

  • Страницы истории/ Правобережный район. Владикавказ: Иристон, 1997. — 292 стр., илл., ИСБН 5-7534-0896-6
  • Шин Д. В., Советские корейцы Герои Социалистического труда, Алматы: Сервиcе Пресс, 2019
  • З. В., Пан Н. Г. Герои Социалистического Труда — казахстанцы, Алма-Ата, 1969—1985, тт. 1-5
  • Мен Д. В., Квон Л. А., Ким, Советские корейцы Казахстана, Алматы, 1992
  • Ким П. Г., Корейцы Республики Узбекистан, Ташкент: Узбекистон. 1993
  • Кан Г. В., История корейцев Казахстана, Алматы: Гылым, 1995
  • Ким Г. Н., Мен Д. В., История и культура корейцев Казахстана, Алматы: Гылым, 1995
  • Ким Б. И., Корейцы Узбекистана. Кто есть кто, Ташкент, 1999

Манбалар

  1. ↑ „Дмитрий Шин в Новой жизни и Солдатском“. www.корё-сарам.сите. Қаралди: 29-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Герой Социалистического Труда Ким Ин-Бем“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 29-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ „Видео-Энциклопедия корё сарам. Герой Социалистического Труда Ким Ин Бем“. www.ёутубе.cом. Қаралди: 29-ноябр 2023-йил.
  4. ↑ Страници истории/ Правобережний раён, стр. 144
  5. ↑ 5,0 5,1 Страници истории/ Правобережний раён, стр. 145