Kim Jae-ryong
| Ким Жаэ-рёнг | |
| Шимолий Кореянинг 12-бош вазири | |
|---|---|
| Бош вазир
лавозимидаги 2019-йил 11-апрел — 2020-йил 13-август фаолият йиллари | |
| Президент | Ким Жонг-ун |
| Олдинги бош вазир | Пак Понг-жу |
| Кейинги бош вазир | Ким Ток-ҳун |
| WПК Чаганг вилоят қўмитаси раиси | |
| 2016-2019-йилларда фаолият юритган | |
| Олдинги раис | ? |
| Кейинги раис | Канг Бонг-ҳун |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд
санаси ва жойи |
1959-йил
Чаганг вилояти, |
| Сиёсий партияси | Корея Меҳнат партияси |
Ким Жаэ-рёнг (1959-йилда туғилган) — Шимолий Кореялик сиёсатчи. У 2019-йил апрелидан 2020-йил августигача Шимолий Корея бош вазири лавозимида фаолият юритган. Ким Жаэ-рёнг Корея Меҳнат партияси аъзоси ва бу партияда анча катта сиёсий мавқега эришган шахс ҳисобланади. Шунингдек, Ким Жаэ-рёнг Ташкилот ва йўл-йўриқ департаменти директори ва Олий халқ ассамблеяси депутати лавозимларида фаолият юритган.
Фаолияти
Ким Жаэ-рёнгнинг дастлабки иш фаолияти ҳақида нисбатан камроқ маълумотлар мавжуд. Бош вазирлик лавозимига келгунига қадар Ким Жаэ-рёнг турли саноат корхоналарида сиёсий раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Тахминан 2007-йилда у Корея Меҳнат партияси (WПК) Шимолий Пёнган вилоят қўмитаси котиби сифатида ўзининг биринчи муҳим лавозимига тайинланган. Ким Жаэ-рёнг 2015-йилда WПК Чаганг вилоят қўмитаси котиби вазифасига тайинланган. 2016-2019-йилларда расман вилоят партия котиби лавозимини эгаллаган. 2016-йилда Ким Жаэ-рёнг WПК Марказий қўмитаси аъзоси бўлди.
Шунингдек, Ким Жаэ-рёнг Корея ишчилар партияси таркибида Синуижу шаҳрининг эркин иқтисодий зонасининг ташкил этилишини назорат қилган.
Бош вазир
2019-йил 10-мартда Ким Жаэ-рёнг парламент сайловларида Олий халқ мажлисига сайланган. Бир ойдан камроқ вақт ўтгач, ХИВ Олий халқ ассамблеясининг биринчи сессиясида Ким Жаэ-рёнг Пак Понг-жу ўрнига бош вазир этиб тайинланди[1]. Шунингдек, Ким Жаэ-рёнг Сиёсий бюро ва Марказий ҳарбий комиссия аъзоси этиб сайланган[2].
Ким Жаэ-рёнг бош вазир сифатида мамлакат қишлоқ хўжалиги, саноати соҳаларида ислоҳот ўтказди. Шунингдек, Ким Жаэ-рёнг Корея пойтахти Пхенян шаҳридаги тураржой бинолари лойиҳасида янгиликларни амалга оширди[3][4].
Ким Жаэ-рёнг 2020-йил 13-августда бош вазир лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига бош вазир лавозимига Ким Ток-ҳун тайинланган[5][6].
Бош вазирликдан кейинги фаолияти
Бош вазир лавозимидан бўшатилганидан сўнг Ким Жаэ-рёнг Ташкилот ва йўл-йўриқ департаментига раҳбар этиб тайинланди[7]. Кейинчалик Ким Жаэ-рёнгнинг Ташкилий маъмурий департамент деб номланган ташкилотга тайинланганлиги ҳақидаги маълумотлар сохта бўлиб чиқди[8].
| Олдингиси | Шимолий Корея бош вазирлари 2019–2020-йиллар |
Кейингиси |
| Партия сиёсий идоралари | ||
|---|---|---|
| Олдингиси | Ташкилот ва йўл-йўриқ департаменти директори 2020–йилдан ҳозирги кунга қадар | |
Манбалар
- ↑ „Н.К. леадер ре-элеcтед ас чаирман оф Стате Аффаирс Cоммиссион“. Ёнҳап (2019-йил 12-апрел). Қаралди: 2019-йил 12-апрел.
- ↑ „Пресс Релеасе он 4тҳ Пленарй Меэтинг оф 7тҳ Cентрал Cоммиттеэ оф WПК“. Кореан Cентрал Неwс Агенcй. Қаралди: 2019-йил 12-апрел.
- ↑ „Ким Жаэ Рёнг Макес Инспеcтион оф Агриcултурал Фиэлд ин Нортҳ Ҳwангҳаэ Провинcе“ (2020-йил 2-июн). 2022-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-октябр.
- ↑ „Нортҳ Кореа то "массивелй" деплой ресоурcес фор Пёнгянг ҳоусинг прожеcц: КCНА | НК Неwс“ (2020-йил 9-март).
- ↑ Н.К. леадер wарнс агаинст аccептинг оуциде ассистанcе овер флоод дамаге дуэ то вирус риск
- ↑ Неw Премиэр оф ДПРК Cабинет Аппоинтед
- ↑ „22нд Политиcал Буреау Прегамес 8тҳ Партй Cонгресс“. Нортҳ Кореа Леадершип Wатч (2020-йил 30-декабр). Қаралди: 2021-йил 11-январ.
- ↑ „Мйстерй ман: Ким Ҳёнг Сик'с рисе то ҳеад оф тҳе ДПРК'с неw жудиcиал департмент“. НК Неwс (2021-йил 8-январ). Қаралди: 2021-йил 11-январ.