Kim Jong-il
Ким Чен Ир (корейсча: 김정일, талаффузи: Ким Дзонг Ил; 16 феврал 1942, Приморский Край, РСФСР – 17 декабр 2011, Пхенян) — КХДР давлат бошлиғи. Ким Ир Сеннинг ўғли. Ким Ир Сен номидаги Пхенян университетини тугатган (1964). 1964-йилдан Корея Меҳнат партияси МК аппаратида ишлаган. 1973-йилдан Корея Меҳнат партияси МК котиби, 1974-йилдан МК Сиёсий комитети, 1980-йилдан Сиёсий бюроси Президиуми аъзоси, Корея Меҳнат партияси Марказий ҳарбий комитети аъзоси. 1994-йил 8-июлдан давлат бошлиғи, Мудофаа комитети раиси (1998-йил 5-сентабрдан)[1].
| Ким Жонг-ил |
|---|

Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |