Kim Pen Cher
Ким Пен Чер (русча: исми Ким Андрей; 1916-йил 17-декабр, Олгинский тумани, Приморск вилояти – 1976-йил 17-декабр, Юқори Чирчиқ тумани, Ўзбекистон ССР) – Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманининг „Правда“ колхози аъзоси[1]. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1949).
| Ким Пен Чер | |
|---|---|
| Таваллуди |
17-декабр 1916-йил Олгинский тумани, Приморск вилояти |
| Вафоти |
17-декабр 1976-йил (60 ёшда) Юқори Чирчиқ тумани, Ўзбекистон ССР |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Ким Пен Чер 1916-йил 17-декабрда Приморск вилоятининг Олгинский туманидаги аҳоли пунктларидан бирида оддий деҳқон оиласида туғилган[2]. 1935-йилда етти йиллик мактабни тамомлаган. 1935-йилдан Посет корейс педагогика билим юртида таҳсил олган. 1937-йилнинг биринчи ярмида у Ўрта Осиёга сургун қилишдан қочиб, Ёқутистонда ишлаган. Алдан вилоятидаги Лебединский ва Самодумовский олтин конларида корейс бригадаси таркибида ишлаган (1937–1940).
Ким Пен Чер 1940-йилда Тошкент вилоятига сургун қилинган қариндошлари олдига бориб, у ерда Юқори Чирчиқ туманидаги „Правда“ колхозида ишчи бўлиб ишлаган (1940–1941). Улуғ Ватан уруши йилларида меҳнат фронтига чақирилган. Ким Пен Чер 1941–1946-йилларда Тошкентдаги 84-сонли авиация заводида ишлаган. Сўнгра 1946–1950-йилларда Юқори Чирчиқ туманидаги „Правда“ колхозида чорвадор, катта чорвадор бўлиб ишлаган.
У 1949-йилда 21 бош тойчоқ ҳамда 21 бош сигир боққан. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1949-йил 21-июлдаги фармони билан Ленин ордени, „Ўроқ ва Болға“ олтин медали ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
Ким Пен Чер 1951-йилдан 1976-йилгача „Правда“ колхози фермасида ветеринар бўлиб ишлаган.
У 1976-йилда Тошкентда вафот этган.
Мукофотлари
- Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони
- Ленин ордени
- „Ўроқ ва Болға“ олтин медали
Манбалар
- ↑ „Ким Пен-Чер - Герой Социалистического Труда“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 22-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Дмитрий Шин в Новой жизни и Солдатском“. www.корё-сарам.сите. Қаралди: 22-ноябр 2023-йил.