Ким Пен Хва (корейсча: 김병화; 1905, ҳозирги Россия Федерацияси Приморе ўлкаси Кроуновка қишлоғи – 1974.7,5, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани) – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ташкилотчиси, деҳқончилик амалиёти новатори. 2-марта Меҳнат Қаҳрамони (1948; 1951). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор (1964). 1939-йилдан то умрининг охиригача Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги „Полярная звезда“ колхози (ҳозирги Ким Пен Хва номидаги ширкат хўжалиги) раиси бўлиб ишлаган. У раҳбарлик қилган хўжалик республикада энг илғор ва иқтисодий бақувват хўжаликлардан бирига айланди, кўп йиллар мобайнида пахта, шоли, каноп ва бошқа экинлардан юқори ҳосил олишга эришди. „Пахтадан мўл ҳосил етиштириш тажрибаси“ (1953), „Маъмурчилик йўлида“ (1954) китоблари босилиб чиққан.

Ким Пен Хва
корейсча: 김병화
Файл:Ким Пен Хва.жпг
Таваллуди 6-август 1905-йил
Чапигоу қишлоғи, Николск-Уссурийск уезди, Приморск вилояти, Россия империяси
Вафоти 7-май 1974-йил(1974-05-07)
(68 ёшда)
Ўрта Чирчиқ тумани, Тошкент вилояти, ЎзССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби „Полярная звезда“ колхози раиси
Унвони
Мукофотлари

Ширкат хўжалигининг „Қутб юлдузи“ марказий қўрғонида Ким Пен Хва фаолиятига бағишланган „Замин ва инсон“ музейи бор, бронза бюсти ўрнатилган (1961)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар