Kim U Bin
Ким У Бин (Ҳангул: 김우빈; 1989-йил 16-июлда туғилган) — жанубий кореялик актёр. Фаолиятини модел сифатида бошлаган ва актёр сифатида „Wҳите Чристмас“ (таржимаси: Оқ Рождество) телесериалида дебют қилган. Кейинчалик „А Гентелман Дигнитй“ ("Жентелменнинг қадр қиммати) (2012), „Счоол 2013“ (Мактаб 2013) (2012-2013), „Ворислар“(2013) драмаларида рол ижро этган. 2016-йилда ўзининг биринчи бош ролини „Унcонтроллаблй Фонд“ (Назорациз ошиқлар) сериалида ижро этган.
| Ким У Бин | |
|---|---|
| Таваллуди |
Ким Хён Жун 16-июн 1989-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Актёр, модел |
Фаолияти
Ким У Бин ўрта мактабда ўқиб юрганида моделлик фаолиятини бошлашни орзу қилган[1]. 2009-йилда у модел сифатида илк бор подиумларда юрган. У Бин Сеул мода ҳафталиги[2][3] тўпламларида намоён бўла бошлаган.
Ким У Бин саҳна номи остида у 2011-йилда актёр сифатида „Wҳите Чристмас“ сирли драмасида дебют қилган ва „Вампире Идол“ (Вампир айдол) ситкомида рол ижро этган[4][5].
2012-йилда у таниқли ссенарий муаллифи Ким Ёнг Сук[6] томонидан ёзилган „А Гентелман Дигнитй“ романтик комедия филмида иккинчи даражали ролни ижро этган.
Муваффақият унга 2013-йилда иккита хит филмининг намойишдан кейин келган. Декабр ойининг охиридан 2013-йил бошигача у „Счоол 2013“[7] ўсмирлар драмасида суратга тушган.
Ўша йили у Жанубий Кореяда ва халқаро миқёсда машҳур бўлган ўсмирлар учун "Ворислар"[8] драмасида рол ижро этган. Ким У Бин сералдаги роли учун нафақат Кореяда балки, бутун дунёда машхурликка эришган[8].
2013-йилда таниқли шахсга айланган Ким катта экрандаги лойиҳаларда пайдо бўлишни давом эттирган. 2014-йил январ ойида у „Спеcиалисц“ филмида ўғри ролини ижро этган[9].
Ким У Бин Cалвин Клеин + Жеwелрй соатлари реклама кампаниясида ҳам фаолият юритган ва бу брендни реклама қилган биринчи Шарқий Осиё моделига айланган[10].
2013-йилда у Чонжу университетининг фахрий элчиси этиб тайинланган[11].
2015-йилда Ким У Бин „CЖ CГВ артҳоусе CГВ АРТҲОУСЕ“[12] кўргазмалар тармоғининг реклама элчиси этиб сайланди.
2015-йилда Ким ўзининг биринчи „Фаллоут ин Лове“ мелодрамасида рол ижро этди. Драма премераси 2016-йил 6-июлда бўлиб ўтган[13].
2017-йилда у „Тҳе Wире“ номли жиноят филмида рол ижро этган. Ким У Бин саратон касаллигига чалиниб, даволанишни бошлагани сабабли лойиҳани суратга олиш ишлари тўхтатилган[14].
2017-йил апрел ойида у Пёнчхандаги 2018-йилги қишки Олимпия ўйинларининг фахрий элчиси этиб тайинланган. Ким У Бин элчи этиб сайланган иккинчи актёр эди ва бу воқеани тарғиб қилиш учун турли тадбирларда қатнашиши керак бўлган[15][16]. Бироқ, актёр саратон касаллигини даволаш туфайли тадбирларда қатнашишдан бош тортган.
2017-йил 24-май куни Ким У Бинга назофаренгеал саратони ташхиси қўйилган. Агентлик актёрнинг радиация билан даволашни бошлаганини ва барча фаолиятини вақтинча тўхтатишини маълум қилган. 29-декабр куни Ким саратон касаллигини даволашни якунлаганини эълон қилган. У соғлиғининг ҳолати сабабли ҳарбий хизматдан озод қилинган[17].
Шахсий ҳаёти
Ким У Бин моделлик фаолияти давомида ҳамкасби Леэ Жонг-сук билан таниш бўлган, лекин „Счоол 2013“ ни суратга олиш жараёнида бирга ишлаб, яқин дўстларга айланишган[18][19].
2015-йилнинг май ойидан бери Ким модел ва актриса Син Мин А[20] билан ишқий муносабатда.
Манбалар
- ↑ „마이데일리“. 2018-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-май.
- ↑ „Архивированная копия“. 2018-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-май.
- ↑ „모델 그리고 배우, 그 경계에 선 김우빈과의 인터뷰“. 2018-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-май.
- ↑ „Архивированная копия“. 2013-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-май.
- ↑ „Архивированная копия“. 2021-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-май.
- ↑ Ким Wоо Бин Гец Беат Уп он ‘А Гентлеманъс Дигнитй’
- ↑ КПОП НЕWС — Леэ Жонг Сеок, Ким Wоо Бин, Парк Се Ёунг, 5доллс’ Ҳёёунг Cаст ас Маин Студенц фор ‘Счоол 5’ | Мwаве
- ↑ 8,0 8,1 Ким Wоо Бин Cонфирмед ин Роле фор ′Тҳе Ҳеирс′
- ↑ „ТЕНАСИА | Ким Wоо-бин, Леэ Ҳюн-wоо то Стар ин Неw Филм“. 2020-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-май.
- ↑ [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-07-10 санасида архивланган).
- ↑ „탤런트 김우빈 전주대 명예홍보대사 위촉 : 네이버 뉴스“. 2021-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-май.
- ↑ „КИМ Wоо-бин Жоинс CГВ АРТҲОУСЕ’с Неw Промотион Cампаигн“. 2021-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-май.
- ↑ „Ким Wоо-бин анд Сузй то cостар ин неw драма“. 2015-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-май.
- ↑ „Филм Прожеcт он Ҳолд ас Ким Wоо-бин Треатед фор Cанcер - Тҳе Чосун Илбо (Энглиш Эдитион): Даилй Неwс фром Кореа - Энтертаинмент > Энтертаинмент“. 2019-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-май.
- ↑ „Ким Wоо-бин то Промоте Пеонгчанг Олймпиcс - Тҳе Чосун Илбо (Энглиш Эдитион): Даилй Неwс фром Кореа - Спорц“. 2019-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-май.
- ↑ „Ким Wоо-бин намед амбассадор фор 2018 Wинтер Олймпиcс“. 2018-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-май.
- ↑ „Ким Wоо-бин релиэвед фром сервиcе“. 2018-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-май.
- ↑ Леэ Жонг Сук сайс Ким Wоо Бин ис тҳе Онлй Фриэнд Ҳе Cан Леан Он
- ↑ [Стар оф тҳе Wеэк] Ким Wоо Бин′с Паст, Пресент анд Футуре Бест Фриэндс
- ↑ „Шин Мин-а, Ким Wоо-бин аре датинг“. 2019-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-май.