Ким Ёунг-гwон (корейсча: 김영권, ҳанжа: 金英權, корейсча талаффузи: [ки.мжʌŋ.ɡwʌн] ёки [Ким.жʌŋ.ɡwʌн]; 1990-йил 27-февралда туғилган) — жанубий кореялик профессионал футболчи. Ёунг-гwон Улсан Ҳюндаи ва Жанубий Корея миллий футбол жамоасида марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Ким Ёунг-гwон
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ким Ёунг-гwон[1]
Таваллуд санаси 1990-йил 27-феврал (1990-02-27) (36 ёш)
Таваллуд жойи Чонжу, Жеонбук, Жанубий Корея
Бўйи 1.85 м[2]
Амплуаси Марказий ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Улсан Ҳюндаи
Рақами 19
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2010 ФC Токё 23 (0)
2011—2012 Омия Ардижа 40 (0)
2012—2018 Гуангзҳоу Эвергранде 91 (3)
2019—2021 Гамба Осака 76 (1)
2022— Улсан Ҳюндаи 31 (0)
Миллий терма жамоа
2008—2009 Жанубий Корея 20 ёшгача 20 (2)
2009—2012 Жанубий Корея 23 ёшгача 23 (0)
2009 Жанубий Корея Универсиада 6 (0)
2009[3] Жанубий Корея (футзал)
2010— Жанубий Корея 95 (6)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 18-сентябр учун)

Ёшлиги

Ёунг-гwон Чонжу шаҳрида туғилган. У ўрта мактабда ўқиб юрганида, унчалик мақтовга сазовор эмас эди, чунки мураббийлар унинг енгил ҳаракатларини камчилик деб билишган. Миллий ёшлар терма жамоаси менежери Ҳонг Мюнг-бо жамоаси билан суҳбатлашиш учун Ёунг-гwоннинг ўрта мактабига ташриф буюрганида, Ёунг-гwон профессионал футболчи бўлиш ҳақида ўйлашни бошлади[4].

Ёунг-гwон Жеонжу университетида коллеж футболи ва футзал ўйнаган. 2009-йилда у Корея футбол ассоциациясининг футзал лигасида иштирок этиб, чемпион ва энг яхши тўпурарга айланди. Ёунг-гwоннинг футзалдаги фаолияти унинг футболдаги техникасига катта ёрдам берди.

Клубдаги фаолияти

2010-йилда Ёунг-гwон Ж1 лигаси жамоаси ФC Токёга қўшилди ва профессионал фаолиятини бошлади[5]. У биринчи катта голини 2010-йил Ж. Лига кубогида Кёто Санга ФCга қарши ўйинда тўғридан-тўғри жарима зарбаси орқали киритди. Биринчи мавсумидан сўнг Ёунг-гwон Омия Ардижага ўтди[6], чунки Токё ФC лигада 16-ўринни эгаллаб, иккинчи даражага тушиб кетди.

2012-йилнинг июл ойида Ёунг-гwон Хитой Супер лигаси вакили Гуангзҳоу Эверграндега ўтди[7]. У Гуангзҳоу Эвергранденинг энг яхши даврига ҳисса қўшиб, хорижлик футболчининг қадрини кўрсатди. Гуангзҳоу Эвергранде Ёунг-гwон билан дастлабки тўрт йил давомида (2013—2016) иккита АФC Чемпионлар лигасидан ташқари тўртта чемпионатнинг барчасида ғалаба қозонган ва Ёунг-гwон ҳам ҳар йили „Йил жамоаси“ учун танланган. Бироқ, жароҳати ва 2017-йилдан бери CСЛда Осиё квотаси олиб ташланганлиги сабабли Ёунг-гwон Гуангзҳоудаги таъсирини йўқотди.

Халқаро фаолияти

Ёунг-гwоннинг биринчи халқаро турнири Универсиада кечган эди. У 2009-йилги ёзги Универсиадада Жанубий Корея Универсиадаси жамоаси таркибида ўйнаган.

2009-йилги ФИФА 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ёунг-гwон Жанубий Кореянинг 20 ёшгача бўлганлар терма жамоасининг доимий марказий ҳимоячиси бўлган, гуруҳнинг сўнгги, АҚШга қарши ўйинда гол урган ва натижада Жанубий Корея плей-офф босқичига чиққан.

Ёунг-гwон шунингдек, футзал бўйича Жанубий Корея терма жамоаси сафида 2009-йилги ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида ҳам иштирок этган.

Ёунг-гwон Жанубий Кореянинг 23 ёшгача бўлганлар терма жамоаси билан 2010-йилги Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. Кейинчалик у 2011-йилги Осиё кубоги учун асосий рўйхатга киритилган, аммо Ёунг-гwон якуний таркибга танланмаган.

2012-йилги ёзги Олимпиада ўйинларида Жанубий Кореянинг футбол бўйича олимпия терма жамоаси футбол бўйича биринчи Олимпиада медалини қўлга киритиб, учинчи ўринни эгаллади. Ёунг-гwон бронза медали соҳиблари орасида эътиборга молик футболчи сифатида кўрсатилди.

Ёунг-гwон Жанубий Корея терма жамоасининг 2014-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинлари учун таркиб аъзоси бўлган ва жамоанинг барча гуруҳ ўйинларида майдонга тушган. Жанубий Корея Россия билан дуранг ўйнади, гуруҳ босқичида Жазоир ва Белгияга мағлуб бўлди[8]. Ёунг-гwоннинг ҳимояси бу сафар яхши чиқмади, айниқса жазоирлик футболчиларга қарши яхши ўйин кўрсатмаган.

2015-йил АФC Осиё кубогида Ёунг-гwон 2015-йилнинг 26-январида Жанубий Корея терма жамоаси Ироқ терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ўйинда иккинчи голни урди ва бу мамлакат терма жамоасини 1988-йилдан бери биринчи марта Осиё кубоги финалига олиб чиқди[9]. Бироқ, Жанубий Корея финалда Австралияга ютқазиб, кубокни қўлга кирита олмади.

Ёунг-гwон Жанубий Корея терма жамоасининг 2018-йилда Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун терма жамоасига киритилди. У тўрт йил аввалгидан фарқли ўлароқ ажойиб ўйин кўрсатди ва Жанубий Корея ҳимоячиларининг буюк етакчисига айланди[10]. Қолаверса, гуруҳнинг сўнгги, Германияга қарши ўйинида Ёунг-гwон 91-дақиқада амалдаги жаҳон чемпионларини нокаутга учратди ва бир неча дақиқадан сўнг Сон Ҳеунг-мин иккинчи голни урди[11].

Шахсий ҳаёти

2014-йилда Ёунг-гwон Пак Се-жин билан турмуш қурди. Ёунг-гwон ва Пакнинг учта фарзанди, бир қизи ва икки ўғли бор. Ёунг-гwон икки катта фарзанди билан "Тҳе Ретурн оф Суперман" филмининг бир нечта эпизодларида меҳмон сифатида иштирок этган[12][13].

Фаолият статистикаси

Клуб

2022-йил 18-сентабр ҳолатига кўра[14][15]:
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Континентал Бошқа Жами
Дивизион Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
ФC Токё 2010 Ж1 лига 23 0 2 0 6 1 — — 31 1
Омия Ардижа 2011 Ж1 лига 27 0 0 0 2 1 — — 29 1
2012 Ж1 лига 13 0 0 0 3 1 — — 16 1
Жами 40 0 0 0 5 2 — — 45 2
Гуангзҳоу Эвергранде 2012 Хитой Супер лигаси 7 0 4 0 — 2 0 — 13 0
2013 Хитой Супер лигаси 26 2 4 0 — 14 0 4 0 48 2
2014 Хитой Супер лигаси 16 1 0 0 — 9 0 0 0 25 1
2015 Хитой Супер лигаси 18 0 0 0 — 11 0 3 0 32 0
2016 Хитой Супер лигаси 15 0 2 0 — 4 0 1 0 22 0
2017 Хитой Супер лигаси 4 0 5 0 — 2 0 0 0 11 0
2018 Хитой Супер лигаси 5 0 0 0 — 8 0 0 0 13 0
Жами 91 3 15 0 — 50 0 8 0 164 3
Гамба Осака 2019 Ж1 лига 32 1 1 0 3 0 — — 36 1
2020 Ж1 лига 28 0 2 0 1 0 — — 31 0
2021 Ж1 лига 16 0 0 0 0 0 4 0 — 20 0
Жами 76 1 3 0 4 0 4 0 — 87 1
Улсан Ҳюндаи 2022 К лига 1 31 0 0 0 — 5 0 — 36 0
Фаолияти жами 261 4 20 0 15 3 59 0 8 0 363 7

Халқаро

2022-йил 23-сентабр ҳолатига кўра[16]:
Терма жамоа ва йил бўйича иштирок ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Жанубий Корея 2010 2 0
2011 5 1
2012 1 0
2013 10 0
2014 11 0
2015 14 1
2016 2 0
2017 4 0
2018 14 1
2019 15 0
2021 7 1
2022 10 2
Карера жами 95 6
Ким Ёунг-гwон томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Но. Сана Жой Қопқоқ Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2011-йил 3-июн Сеоул Wорлд Cуп стадиони, Сеул, Жанубий Корея 4  Сербия 2-0 2-1 Ўртоқлик учрашуви
2 2015-йил 26-январ Аустралиа стадиони, Сидней, Австралия 33  Ироқ 2-0 2-0 2015 Осиё кубоги
3 2018-йил 27-июн Казан Арена, Қозон, Россия 56  Германия 1-0 2-0 2018 ФИФА Жаҳон чемпионати
4 2021-йил 5-июн Гоянг стадиони, Гоянг, Жанубий Корея 80  Туркманистон 3-0 5-0 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
5 2022-йил 24-март Сеоул Wорлд Cуп стадиони, Сеул, Жанубий Корея 90  Эрон 2-0 2-0 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
6 2022-йил 14-июн Сеоул Wорлд Cуп стадиони, Сеул, Жанубий Корея 94  Миср 2-0 4-1 Ўртоқлик учрашуви

Ютуқлари

Жеонжу университети

  • Корея ФА Футзал лигаси: 2009

Гуангзҳоу Эвергранде

Гамба Осака

  • Эмперор’с Cуп 2-ўрин: 2020

Жанубий Корея У23

Жанубий Корея

Индивидуал

  • Корея ФА Футзал лигасининг „Энг яхши тўпурар“и: 2009
  • Хитой Супер лигасининг „Энг яхши жамоа“си: 2013, 2014, 2015, 2016[17][18][19][20]
  • ЭАФФ чемпионатининг „Энг яхши ҳимоячи“си: 2015[21]
  • Осиё Чемпионлар лигаси „Орзудаги жамоа“: 2015[22]
  • Корея ФА „Йилнинг энг яхши футболчиси“: 2015[23]
  • Ж1 лигаси „Мухлисларининг энг яхши ўйинчиси“: 2020[24]

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА У-20 Wорлд Cуп Эгйпт 2009™: Лист оф Плаерс: Кореа Републиc“. ФИФА (2009-йил 6-октябр). 2009-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „2018 ФИФА Wорлд Cуп: Лист оф плаерс“. ФИФА (2018-йил 7-июл). 2018-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „ко:홍명보호 수비수, 풋살 대표팀 공격수로 뜁니다“ (ко). Но Cут Неwс (2009-йил 28-октябр). Қаралди: 2020-йил 9-март.
  4. ↑ „[축사부일체⑧스승이 주선한 김영권-홍명보의 만남, 7년 뒤 그들은“] (ко). Тҳе Чосун Илбо (2014-йил 21-май).
  5. ↑ „キム ヨングン選手 加入決定のお知らせ“ (жа). ФC Токё (2010-йил 25-январ). 2010-йил 25-январда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ „金英權選手、ФC東京より完全移籍加入のお知らせ“ (жа). Омия Ардижа (2010-йил 31-декабр). 2011-йил 3-январда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ „韩国外援金英权正式加盟广州恒大足球俱乐部“ (зҳ). Гуангзҳоу Эвергранде (2012-йил 2-июл). 2012-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-сентябр.
  8. ↑ „5 КИМ Ёунггwон“. ФИФА. 2014-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 26-январ.
  9. ↑ „Кореа Републиc марчес инто Асиан Cуп финал“. Тҳе Wорлд Гаме (2015-йил 26-январ). Қаралди: 2015-йил 25-январ.
  10. ↑ „[월드컵 브라질서 고개 숙였던 김영권, 러시아서 완성한 역전 드라마“] (ко). Неwс1 (2018-йил 28-июн). Қаралди: 2022-йил 19-январ.
  11. ↑ „Ревеалед: Эверй Wорлд Cуп 2018 сқуад - 23-ман & прелиминарй лисц & wҳен wилл тҳей бе анноунcед?“. Гоал. Қаралди: 2018-йил 18-май.
  12. ↑ „[단독'김영권♥' 아내 박세진 "남편은 가정적이고 따뜻한 사람"(인터뷰②)“] (ко). Тҳе Чосун Илбо (2020-йил 23-март).
  13. ↑ „'슈퍼맨이 돌아왔다' 김영권 가족의 '막내 탄생기' 공개“ (ко). Тҳе Донг-А Илбо (2021-йил 17-январ).
  14. ↑ „зҳ:金英权“ (зҳ). Содасоccер. 2020-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-апрел.
  15. ↑ „КИМ ЙОУНГ-ГWОН“. Соccерwай. Қаралди: 2018-йил 18-апрел.
  16. ↑ „Ким Ёунг-гwон ат Кореа Фоотбалл Ассоcиатион“ (ко). КФА. Қаралди: 2022-йил 1-феврал.
  17. ↑ „2013中超官方最佳阵容:恒大7人 鲁能国安各有2将“ (зҳ). Сина Спорц (2013-йил 24-ноябр). Қаралди: 2020-йил 11-март.
  18. ↑ „2014中超最佳阵容:埃尔克森郑智领衔 恒大四将入选“ (зҳ). Қианзҳан.cом (2014-йил 7-ноябр). Қаралди: 2020-йил 11-март.
  19. ↑ „2015中超颁奖:高神МВП野牛金靴 斯帅最佳教练“ (зҳ). Соҳу Спорц (2015-йил 10-ноябр). Қаралди: 2020-йил 11-март.
  20. ↑ „2016中超颁奖:高拉特金球金靴 恒大狂揽九奖项“ (зҳ). Соҳу Спорц (2016-йил 5-ноябр). Қаралди: 2020-йил 11-март.
  21. ↑ „ЭАФФ Эаст Асиан Cуп 2015 & ЭАФФ Wомен'с Эаст Асиан Cуп 2015 Cомпетитион“. ЭАФФ. Қаралди: 2020-йил 11-март.
  22. ↑ „Тҳе АCЛ2015 Дреам Теам“. АФC Чампионс Леагуэ (2015-йил 23-ноябр). Қаралди: 2020-йил 11-март.
  23. ↑ „2019 КФА 시상식 개최...손흥민-지소연 올해의 선수“ (ко). КФА (2019-йил 19-декабр). Қаралди: 2019-йил 19-декабр.
  24. ↑ „ファン・サポーターが選ぶベストイレブンが決定!【J1】“ (жа). Ж.Леагуэ (2020-йил 23-декабр). Қаралди: 2021-йил 2-январ.