Kimaklar
Кимаклар, имаклар — қад. туркий халқ. ВИИ асрда Ғарбий Турк хоқонлиги таркибида бўлиб, Олтой тоғларининг шим.-ғарбида, Иртиш дарёси бўйларида яшаган. К.нинг бир қисми ХИ аср бошида Сирдарёнинг қуйи ва ўрта оқимларини эғаллаган. К.нинг асосий дини шаманлик бўлган, шунингдек, осмонга(тангрига), аждодлар руҳига, оловга топинишган. К. ўртасида мамлакатнинг асосий дарёси — Иртиш култига топиниш кучли бўлган. Исхрқ ибн ал-Ҳусайннинг (ХИ аср) ёзишича, К. ўлган кишиларнинг жасадларини куйдириб, йирик дарёларга (мас, Иртиш дарёсига) ташлашган. К., асосан, туркий тилда сўзлашган. Кучмами К. чорвачилик билан шуғулланиб, ўтовларда, чайла, капаларда яшаган. Шим.да ўрмонли ҳудудларда яшаган ўтроқ К., асосан, ертўлаларда истиқомат қилганлар. Кўчманчилар хўжалигида овчилик (мўйнали ҳайвонларни овлаш) ёрдамчи машғулот ҳисобланган. "К." атамаси ХИИ асрдан сўнг манбаларда учрамайди.
Адабиёт
- Плетнева С.А., Кочевники Средневековя, М., 1982.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |