Кимберли — ЖАРнинг Кап провинсияси шим.даги олмос конлари гуруҳи. Кимберли ш. ёнида 1867-йилда тасодифан топилган. Майд. 195 минг м2 гача. 5 йирик (Кимберли, Де-Бирс, Весселтон, Бюлтфонтейн ва Дютойцпан) ва 10 дан ортиқ майда олмос конларидан иборат. Олмосли трубкаларнинг кўндаланг кесими 15 м дан 800 м гача. Чуқурлашган сайин трубкаларда олмос кам учрайди. Дютойцпан трубкаси энг катта кон ҳисобланади. Олмос доналари 550—750 м чуқурликдан олинади, уларнинг ярмиси техник олмослардир. Ранги сариқ, баъзан яшил. К. конларининг энг муҳим хусусиятларидан бири, у ердан олинадиган олмослар кўп қисмининг вазни 200 карат (40 г) дан ортиқ бўлишидир. "Премер" конида дунёда энг йирик 3106 каратли "Куллинан" олмоси топилган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил