Кимгансан (корейсча кимган - олмос, сан — тоғ), Олмос тоғлари — Шарқий Корея тоғларининг шим. қисми, Шимолий Кореяда. Узунлиги 80 км чамасида, энг баланд жойи 1638 м. Гранит жинслардан тузилган параллел тизмалардан иборат. Тор дарё даралари билан ўйиб юборилган. Турли-туман манзарали релеф шакллари, шаршаралар учрайди. Ён бағирлари дуб ва аралаш ўрмонлар билан қопланган. Волфрам, молибден, никел, мис, темир руда конлари бор. Қояларни ўйиб Будда ҳайкаллари ясалган. Курорт кўп. Туризм ривожланган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил