„Кимигаё“ (японча: 君が代, японча талаффузи: [кимигажо]; „Империя салтанати“) Япония давлат мадҳиясидир. „Кимигаё“ мадҳияси 32 та белгидан иборат бўлиб, жаҳондаги энг қадимий мадҳия бўлиш билан бир қаторда, жаҳондаги энг кам сўзли мадҳиядир. Мадҳия сўзлари Ҳеиан даврида (794-1185),[1] номаълум муаллиф томонидан ёзилган wака шеъридан олинган, мадҳиянинг ҳозирги куйи эса 1880-йилда танланган.

1888-йилдан 1945-йилгача „Кимигаё“ Япония империясининг давлат мадҳияси бўлиб хизмат қилган.  Империя Иккинчи Жаҳон уруши охирида таслим бўлганидан кейин тарқатиб юборилгач, 1945-йилда империя ўрнини Япония давлати эгаллади. Бу ворис давлат парламентар демократия эди ва шунинг учун сиёсат император суверенитетига асосланган тизимдан халққа асосланган тизимга ўзгарди. Бироқ АҚШ ишғол кучлари император Ҳироҳитога тахтни сақлаб қолишга рухсат берди ва „Кимигаё“ амалда миллий мадҳия бўлиб қолди.  1999-йилда „Давлат байроғи ва мадҳияси тўғрисида“ги қонуннинг қабул қилиниши уни расмий давлат ва империя мадҳияси сифатида тан олди.

Сўзлари

漢字(Канжи)

расмий

仮名

(Кана)

Ҳирагана

Ўқилиши[2] Ўзбекча таржимаси[3]
君が代は

千代に八千代に

細石の

巌と為りて

苔の生すまで

きみがよは
ちよにやちよに
さざれいしの
いわおとなりて
こけのむすまで

Кимигаё wа
Чиё ни ячиё ни
Сазаре-иши но
Иwао то нарите
Коке но мусу маде

Майли, ҳукмронлигингиз
минг, саккиз минг авлодга қадар,
кичик ва силлиқ тошлар
йўсин билан қопланиб,
катта харсанг тошга айлангунга қадар давом эцин.

Манбалар

  1. ↑ „Жапан – Кимигаё“. НатионалАнтҳемс.ме. 2011-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 28-ноябр.
  2. ↑ „Натионал Флаг анд Антҳем“. Wеб Жапан. Жапанесе Министрй оф Фореигн Аффаирс (2000). Қаралди: 2009-йил 11-декабр.
  3. ↑ Ҳоод, Чристопҳер. Жапанесе Эдуcатион Реформ: Накасоне'с Легаcй. Роутледге, 2001 — 166-бет. ИСБН 978-0-415-23283-8. Қаралди: 2010-йил 13-октябр. 

Ҳаволалар