Kimirakqum
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кимиракқум — Зарафшон дарёси қуйи оқимининг жануби-ғарбидаги қумли чўл. Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Жондор туманлари ҳудудида. Кимиракқум Амударёнинг ўнг соҳилидан бошланиб, шимолда қуриб қолган Моҳондарё ўзанигача давом этади. Шарқда Бухоро ва Қоракўл воҳаларига туташади. Зарафшон дарёсининг қадимий делтасида жойлашган. Релефи мураккаб. Баландлиги жануби-ғарбда 100–105 м, шимолда 203– 226 м. Эол қумларининг барханли ва марзали шакллари учрайди. Барханларнинг нисбий баландлиги 2–7 м, дўнг қумники — 2– 5 м. Ўтмишда чўлдаги бута ва ярим буталарни ўтин сифатида қирқиш, тартибсиз мол боқиш ҳудуднинг қум босишига сабаб бўлган. Эндиликда ҳаракатдаги қумларни мустаҳкамлаш натижасида қум кўчиши бир қадар камайиб бормоқда. Кимиракқумни бир неча қуруқ ўзанлар (Зарафшон дарёси тармоқлари), Моҳондарё ва Гурдуш шарқдан ғарбга кесиб ўтган. Улардан воҳанинг ташлама сувларини Амударёга оқизишда фойдаланилмоқда (Шимолий ва Порсонкўл ташламалари). Зовур сувларининг тўпланиши натижасида Шўркўл, Қорақир, Шўрхок, Мадонкўл вужудга келди, Замонбобо кўли сув билан тўлди.
Қумдан холи жойларда яланг қумоқли, пастқамликларда тақирли, тошлоқли, баландроқ ҳудудларда бўз қўнғир тупроқлар, ботиқроқ жойларда шўрхоклар вужудга келган. Шўрхокларнинг катта майдонлари Моҳондарё водийсида. Тупроқларнинг хусусиятларига мос равишда турли чўл ўсимликлари тарқалган. Қумликларда оқ саксовул, черкез, жузғун, қўнғирбош, илоқ ва бошқа, шўрхокларда бир йиллик шўралар, юлғун, воҳага туташ жойлардаги тупроқларда қора саксовул, юлғун ўсади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |