Kimmeriylar
Киммерийлар (оссурийча гимирраи— халқ; юн. киммериои) — қад. кўчманчи қабилалар иттифоқи. Эрон подшолари ёзувларининг аккадча варианти К.ни Туркистон (ҳозирги Ўзбекистон)нинг ғарбида яшаган саклар деб тушунтиради. Улар Ўкуз (Амударё)нинг шим. да яшашган. Оссурия манбалари К.нинг 3 доҳийси: Теушпа, Тугдамме (юн. Лигдамис) ва Сандаксатра номларини келтирган. Милоддан аввалги 700 йилда К. Россиянинг жан.га бостириб киришган. Геродот ва бошқа тарихчиларнинг ёзишича, К. Қора Киммерийлар. Клазомен (Иония)дан топилган сарқофадаги тасвир (милоддан аввалги ВИ аср) денгизнинг шим. соҳилларидан Фракиягача бўлган ҳудудда яшаган ва бу ерлардан скифлар томонидан қувиб чиқарилган, бироқ юнон тарихчи ва географлари кўпинча К. билан скифларни (улар қабиладош бўлгани учун) чалкаштириб ёзишган. Милоддан аввалги ВИИ асрда бу ердан Кичик Осиёга ўтиб Фригияни (тахминан 675) ва Лидиянинг пойтахти Сарди (652) ни, тахминан милоддан аввалги 623 й. Киаксарнинг Мидия подшолигини забт этганлар. Милоддан аввалги тахминан 600 йил К.ни Лидия подшоси Алиатт тор-мор келтирган. Кейинчалик Кичик Осиёдаги маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетган. К.дан қолган моддий маданият ёдгорликларини археологлар, одатда, Катакомба маданияти билан боғлайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |