Кина Конова (булғорча: Кина Конова) (Севлиэво, 1872-йил сентабр — София, 1952-йил 2-май), асл исми Кина Мутафова, Болгариялик маърифатчи, таржимон, публицист, суфражист ва аёллар ҳуқуқлари фаоли эди. У Болгариядаги биринчи маҳаллий социалистик аёллар ташкилоти — Дўстлар жамияти. Аёллар бўлими (1889)нинг ҳамасосчиси ва етакчиси, шунингдек 1897-йилда маҳаллий аёллар жамияти Надежда (умид) асосчиси бўлган[1].

Ҳаёти

Ўқитувчи сифатида фаолият юритган Кинова аёллар таълими ва аёл ўқитувчиларнинг мақоми ҳақидаги баҳсларнинг дастлабки иштирокчиларидан бири эди. 1901-йилда у Болгария Аёллар Иттифоқини Вела Благоева, Екатерина Каравелова, Анна Карима ва Юлия Малинова билан ҳамкорликда тузган[2]. Ташкилот 1878-йилдан бери Болгарияда тузилган 27 та маҳаллий аёллар ташкилотини бирлаштирувчи „соябон“ ташкилот эди. Болгария Аёллар Иттифоқи 1890-йилларда аёлларнинг таълимга кириш имкониятини кенгайтириш ва уларнинг олий ўқув юртларига қабул қилинишини таъминлаш мақсадида тузилган. Аёлларнинг сиёсий жиҳатдан ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамоат ишларидаги иштирокини ошириш учун Болгария Аёллар Иттифоқи миллий қурултойлар ўтказди ва ўз нашри сифатида Женски глас (Аёллар овози) газетасидан фойдаланди.

Манбалар

  1. ↑ Тҳе струггле фор фемале суффраге ин Эуропе : вотинг то беcоме cитизенс, Родрíгуэз Руиз, Бланcа,, Рубио-Марíн, Рутҳ, Леиден. ИСБН 9789004229914. ОCЛC 796383683. 
  2. ↑ Биограпҳиcал диcтионарй оф wомен'с мовеменц анд феминисмс ин Cентрал, Эастерн, анд Соутҳ Эастерн Эуропе : 19тҳ анд 20тҳ cентуриэс, Ҳаан, Франcисcа де, 1957-, Даскалова, Красимира,, Лоутфи, Анна, 1ст, Неw Ёрк: Cентрал Эуропеан Университй Пресс, 2006 — 258–261-бет. ИСБН 1423749383. ОCЛC 63197522.