Kinda
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Кинда — араб қабиласи, Хадрамавтнинг ғарбида истиқомат қилган. Милодий В аср бошида кинда ҳимярий подшоҳлари ёрдамида Марказий Арабистон қабилаларини бўйсундирган ва маркази Ямома ва Баҳрайнда бўлиб, Ҳимярийлар подшоҳлигига қарам бўлган давлат барпо этган. Кинданинг энг машҳур подшоҳлари — сулола асосчиси Ҳужр ибн Амр (425-458) ва унинг набирасм ал-Хо-рис (489-529). Унинг даврида Кинда ерлари Византия ва Эрон чегараларигача етган. Кинда давлати 529 йил лахмийлардан мағлубиятга учраб ўзаро низолар натижасида қудрати синган. ВИ аср ўртасида Кинда давлати Марказий Арабистондаги мулкларидан маҳрум бўлган. Кинданинг Ямома ва Баҳрайндаги ҳукмронлиги ВИИ асрнинг 30-йилларигача сақланган. Киндадавлати — Марказий Арабистон ҳудудида вужудга келган илк давлат бирлашмаси бўлиб, у Араб халифалигининг барпо этилишига замин тайёрлаган. Жоҳилият даврининг машҳур шоири Имрулқайс (ВИ аср) Киндадан чиққан.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |