Kindaklitepa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Киндаклитепа - Ўзбекистоннинг жанубидаги қад. қишлоқҳаробаси (милоддан аввалги 4 — милодий ВИ—ВИИ асрлар). Қашқадарё воҳасининг ўрта қисмида, Қорабоғ қишлоғи яқинида. Мазкур қишлоқ ҳаробаси ўзи жойлашган тепалик (баландлиги 12 м, майдони 0,25 га) нинг шаклига кўра шундай ном олган. 1955—57 йилларда Қашқадарё археология-топография экспедицияси (раҳбари В. Д. Жуков) бу ерда қазиш ишлари олиб борган. Археологик тадқиқотлар вақтида маданий қатламлар орасида пухта қилиб қурилган бир қанча тўртбурчак шаклдаги иншоотлар қолдиклари (тарҳи 5,87х6,65 м, 6х7,5 м, 5х5,4 м) борлиги аниқланди. Сақланиб қолган деворларнинг баландлиги 0,7 м дан 3 м гача, қалинлиги 1,4 м дан 1,7 м гача бўлиб, баъзилари хом ғишт (54х32х11 см3, 47х27х9 см3, 58х32х9 см3, 25х10 см3) ва баъзилари пахсадан қурилган. К.дан сопол идишлар синиқлари, кўза ва хумлар, козон ва ўчоқлар, суяк, тош, мис, темир ва шишадан қилинтан буюмлар, чироқдонлар, ўғир ва ёрғучоқлар, сопол муҳр ва тугмалар, урчуқ ҳамда тўқувчилик дастгоҳларида ишлатиладиган конуссимон, биконуссимон ва ясси юк тошлари ҳамда кулолчилик дастгоҳлари бўлаклари топилди. Урчуқ ва тўқув дастгохларида ишлатиладиган юк тошлари тўқувчилик К. аҳолисининг асосий машғулотларидан бири бўлганлигини кўрсатди. Мазкур ашёвий далиллар ва илмий тадқиқотлар натижасида К. аҳолисининг ўтроқ тарзда ҳаёт кечириб, деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан машғул бўлганлиги ҳамда кейинчалик сув танқислиги оқибатида бу ерни тарк этганлиги аниқланди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |