Kindiktepa
Киндиктепа — ўрта аср қишлоқ ҳаробаси (милодий 6—ХИИ асрлар). Қашқадарё вилоятидаги Яккабог туманида жойлашган. Дастлаб Г. Я. Дресвянская, сўнгра С. Б. Лунина (1980-йилдан) қазишма ишлари олиб борган. К.нинг жан. қисмида майдони 35х20 м келадиган баланд тепалик бор. К. аҳолиси қад. Болхонариқдан сув ичган. К.нинг мудофаа девори бўлмаган. Қазишма ишлари марказий тепалик 6—8асрларда маҳаллий зодагоннинг уй-қасри бўлгани ва унинг атрофида қишлоқ вужудга келганлигини кўрсатди. ИХ асрда уй-қаср ташландиқ ҳолга келган ва марказий тепаликда ҳаёт қайта жонланмаган. 10—ХИИ асрларда К. йирик қишлоққа айланган, у мана шу даврдаги бир қанча қишлоқларни (Похолтепа, Катта Жавоғатепа, Кичик Жавоға, Бўстонтепа ва бошқалар) ўз таъсир доирасига киритган кичик рустоқнинг маркази бўлгани тахмин қилинади. К.дан тарвуз уруғи топилганлиги аҳолининг полизчилик билан ҳам шуғулланганлигини кўрсатади. Турар жой бинолари қолдиклгари, кўплаб сопол идиш парчалари ва бошқа чиққан.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |