Кинешма — Россия Федерацияси Иваново вилоятидаги шаҳар (1777-йилдан), Волга дарёси бўйидаги порт. Кинешма стансияси. Аҳолиси қарийб 103 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Йирик тўқимачилик саноати маркази (ип газлама комбинати, тўқимачилик фабрикалари). "Электроконтакт", "Автоагрегат", ўрмон кимёси заводлари, драма театри, ўлкашунослик музейи бор. Кинешма ХВИ асрдан маълум.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил