Kinodramaturgiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кинодраматургия (кино... ва драматургия) — адабиётнинг экранда кўрсатиш учун мўлжалланган алоҳида тури. К. асари — киноссенарий филмнинг адабий ва ғоявий-бадиий асосини ташкил этади. Кинодраматурглар бадиий проза ва драмадан фойдаланилган ҳолда ҳаёт воқеаларини тасвирлашда кино имкониятларини ҳисобга олиб, асарни экранга мослаштириб ёзадилар. К., ўз хусусиятига кўра, адабий ҳамда кинематографик шаклга эга: мустақил бадиий қийматга эга, кинематографик асар сифатида яратилажак филмнинг мазмунини ва қурилишини ифода этади. К.нинг шаклланиш даври мураккаб жараён бўлиб, у асар ёзишдан бошланиб, монтаж столида тугайди. Овозли кино юзага келгач, инсон ҳарактерини очиб беришдаги асосий воситалардан — диалог муҳим рол ўйнади. Кино санъати имкониятларининг кенгайиши К.дан ҳаётни янада чуқурроқ ўрганишни, уни янада мураккаб ва рангбаранг тасвирлашни тақозо этади. Кино тараққиётининг бошланғич босқичида К. жанрлари (саргузашт, комедия, мелодрама ва бошқалар) маълум даражада чегараланган бўлиб, замонавий мавзу кам ёритилган. Ҳозир эса К. асарлари хоҳлаган жанрда ёзилиб, кўплаб филмлар яратилмокда.
Ўзбек К.си проза кўламини, драма ўткирлигини, поэзия жозибасини, тасвирий санъат ёрқинлигини, мусиқа равонлигини ўзида мужассамлаштирди. Ҳозирги кунда тарих, тарихий шахслар ҳаёти, миллий қадриятлар акс этган ёки ёш авлодда Ватанига, халқига, ота-онасига меҳр-муҳаббат туйғусини уйғотадиган К. долзарб мавзу бўлиб, шу асосда филмлар ишланмоқса ("Буюк Амир Темур", "Паримома" ва бошқалар). С. Абдулла, И. Султон, А. Крдирий, М. Шайхзода, Ойбек, С. Аҳмад, У.Назаров, Ф. Мусажонов, О. Агишев каби ёзувчиларнинг асарлари ўзбек киносининг ривожида салмоқли ўрин тутади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |