Киноповест — киношуносликнинг термини, киноновеллага нисбатан мураккаб ва кенгроқ эпикликка эга бўлган кино асари. Киноповестда персонажлар миқдори, уларга хос характер хислатлари батафсилроқ ёритилади. Шунинг учун ҳам киноповестнинг композицияси мураккаб характерга эга бўлади.

Кейинги йилларда бу терминдаги асосий урғу повестга қаратилмоқда. Чунки айрим ёзувчилар кинематография терминларини қўллаган ҳолда махсус ссенарий шаклида повестлар яратмоқдалар. Киноповест терминини бирор муаллифнинг кино санъати учун ёзган ссенарий характеридаги асарига ёки соф адабий жанр бўлмиш повестларнинг экранлаштирилган вариантларига нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Ўхшаш мақолалар

Манбалар

Жаҳон адабиёти терминларининг изоҳли луғати