Кинороман – кино санъати жанри. Дастлаб абадий романларнинг экранлаштирилган вариантларига нисбатан ишлатилган бўлиб ҳозир ўзининг характери жиҳатидан адабий роман жанрига тенг келувчи, бироқ махсус киноссенарий сифатида яратилган асарларга нисбатан қўлланилмоқда. Киноновелла ва киноповестга ўхшаш жанрлардан сужет қамрови томонидан ажралиб туради.

Тарихи

Кинороман термини ХХ асрнинг 30-йилларнинг охирида овозли кино асарлари пайдо бўлгач юзага келган.

Манбалар

Жаҳон адабиёти терминларининг изоҳли луғати