Киприксимон мушак (силиар мушак деб ҳам аталади) кўзнинг ўрта қатлами бўлган томирли пардада силлиқ мушак ҳалқаси шаклида ҳосил бўлган кўзнинг ички мускуллари гуруҳидир[1][2][3]. Киприксимон мушаклар турли масофалардаги обектларни кўриш учун аккомодацияни амалга оширади ва Счлемм каналига кўз ичи суюқлиги оқимини тартибга солади. Шунингдек, у кўз гавҳарининг шаклини ўзгартиради, лекин қорачиқ ўлчамини ўзгартирмайди[4], бу вазифа қорачиқни торайтирувчи ва қорачиқни кенгайтирувчи мушаклар томонидан амалга оширилади.

Киприксимон мушакКиприксимон мушак
лотинча: мусcулус cилиарис
Система Офталмология
Артерия Узун орқа силиар артериялар
Вена вортикоз веналар
Иннервация Окуломотор нервнинг парасимпатик толалари киприксимон нерв тугунида синапс ҳосил қилгач, калта силиар нервлар шаклида киприксимон мушакларга боради.

Тузилиши

Ривожланиши

Силиар мушак хориоидеа ичидаги мезенхимадан ривожланади ва краниал нерв найи ҳосиласи ҳисобланади[5].

Нерв таъминоти

Силиар нервларнинг парасимпатик толалари силиар ганглий билан биргаликда.

Киприксимон мушак, киприксимон нерв тугунидан пайдо бўлган қисқа силиар нервларнинг парасимпатик толалари орқали иннервация қилинади. Парасимпатик постганглионар толалар В1 бош мия нерви (уч шохли нервнинг назосилиар тармоғи) таркибига киради, пресинаптик парасимпатик толалар эса окуломотор нерв (3-жуфт бош мия нерви) билан силиар нерв тугунига боради[6]. Постганглионар парасимпатик неррв толалари силиар нерв тугунидан чиқади[7].

Эдингер-Wестпҳал ядросидан келиб чиқадиган пресинаптик парасимпатик сигналлар ИИИ бош мия нерви (окуломотор нерв) томонидан олиб борилади ва қисқа силиар нервлар орқали йўналадиган постганглионар парасимпатик толалар орқали силиар ганглийдан ўтади ва киприксимон тана ва камалак пардани иннервация қилади. Парасимпатик М3 мускариник холинорецепторларининг қўзғалиши силиар мушакларнинг қисқаришига олиб келади. Қисқариш натижасида силиар мушак ҳалқасининг диаметри қисқариб, Зинн толаларининг бўшашишига олиб келади, натижада гавҳар шарсимон шаклга кириб, яқиндан кўриш учун ёруғлик синдириш кучини оширади. 

Гавҳарнинг юқори даражадаги аккомодацияси талаб қилинганда, масалан, китоб ўқиш керак бўлганда, парасимпатик нерв системаси доминант бўлади[8].

Функсияси

Аккомодация

Силиар мушаклар толалари думалоқ (Иванофф)[9], бўйлама (меридианал) ва радиал йўналишга эга[10].

Ҳерманн вон Ҳелмҳолтз назариясига кўра, думалоқ силиар мушак толалари кўзнинг зонуляр толаларига (аккомодация пайтида гавҳарни ушлаб турадиган толалар) таъсир қилиб, ёруғликка фокусни тўғирлаш учун гавҳар шаклини ўзгартириш имконини беради. Силиар мушаклар қисқарганда, гавҳар олдинга тортилади ва кўз олдинги соҳасини кўз ўқи томон силжитади. Бунда Зинн толалари (гавҳарни ушлаб турадиган ёки яссилайдиган зонуляр толалар) таранглигининг пасайиши гавҳарнинг қисқа масофали фокусга мослашиб, шарсимон шаклга киришига олиб келади. Аксинча, силиар мушакларнинг бўшашиши Зинн толаларини таранглашишига олиб келади, натижада гавҳар яссилашиб, фокус масофасини оширади[11], инсон кўзи узоқ масофали буюмларни кўришга мослашади. Ҳелмҳолтз назарияси 1855-йилдан бери кенг қабул қилинган бўлса-да, унинг механизми ҳали ҳам мунозарали бўлиб қолмоқда. Аккоммодациянинг бошқа муқобил назариялари Л. Жонсон, М. Цчернинг ва Роналд А. Счачар томонидан таклиф қилинган[2].

Трабекуляр тўр тешиклари ўлчамини ўзгартириш

Кўзнинг олд камерасидаги трабекуляр тўрга кирувчи бўйлама мушак толаларнинг қисқариши ва бўшашиши, мос равишда, тўр тешиклари ҳажмининг ортиши ва камайишига олиб келади, натижада Счлемм каналига кўз ичи суюқлигининг ўтишини осонлаштиради ёки тўсқинлик қилади[12].

Клиник аҳамияти

Глаукомада

Очиқ бурчакли ва ёпиқ бурчакли глаукомани М-холинорецепторлар агонистлари (масалан, пилокарпин) билан даволаш мумкин, бу препаратлар силиар мушакларнинг тез миози ва қисқаришига олиб келади, трабекуляр тўрни очади, кўз ичи суюқлигининг дренажланишини осонлаштиради. Счлемм каналига кириб, охир-оқибат кўз ичи босимини пасайтиради[13].

Тарихи

Номланиши

Силиар сўзи тахминан 1685—1695 йилларда пайдо бўлган[14]. Cилиа атамаси бир неча йил ўтгач, 1705—1715 йилларда пайдо бўлган ва янги лотин тилида бу сўзнинг кўплик шакли cилиум киприк маъносини англатади. Лотин тилида cилиа юқори кўз қовоғини англатади ва баъзи ҳолларда қош деган маънони англатувчи суперcилиум'нинг бир қисми ҳам ҳисобланади. -арй қўшимчаси дастлаб ўрта инглиз (-ариэ), қадимги франсуз (-эр, -ээр, -иэр, -аире, -эр) ва лотин (-āриус) тилларидан олинган сўзларда пайдо бўлган; у турли сўзларда ишлатилишига кўра „тегишли, боғланган“, „ҳисса қўшадиган“, „мақсадида“ маъноларини билдириши мумкин[15]. Умумий олганда, cили(а)-арй сўзи кўз ичидаги ва унинг атрофидаги турли хил анатомик тузилмаларга, яъни киприксимон танага ва кўз гавҳарининг ҳалқасимон таянч аппаратига тааллуқлидир[16].

Қўшимча расмлар

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Гест, Тҳомас Р; Буркел, Wиллиам Э. „Анатомй Таблес – Эе.“ Медиcал Гросс Анатомй. 2000. Университй оф Мичиган Медиcал Счоол. Жануарй 5, 2010 Умич.эду (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-05-26 санасида архивланган)
  2. ↑ 2,0 2,1 Клеинманн, Г; Ким, Ҳ. Ж.; Еэ, Р. W. (2006). "Сcлерал эхпансион проcедуре фор тҳе cорреcтион оф пресбёпиа". Интернатионал Опҳтҳалмологй Cлиниcс 46 (3): 1–12. дои:10.1097/00004397-200604630-00003. ПМИД 16929221. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_интернатионал-опҳтҳалмологй-cлиниcс_суммер-2006_46_3/паге/1. 
  3. ↑ Счачар, Роналд А. (2012).
  4. ↑ Ланд, Мичаэл (Апр 19, 2015). "Фоcусинг бй шапе чанге ин тҳе ленс оф тҳе эе: а cомментарй он Ёунг (1801) 'Он тҳе мечанисм оф тҳе эе'". Пҳилосопҳиcал Трансаcтионс оф тҳе Роял Соcиэтй оф Лондон. Сериэс Б, Биологиcал Сcиэнcес (Счоол оф Лифе Сcиэнcес, Университй оф Суссех, Бригҳтон: Пҳилосопҳиcал Трансаcтионс оф тҳе Роял Соcиэтй Б: Биологиcал Сcиэнcес) 370 (1666): 20140308. дои:10.1098/рстб.2014.0308. ПМИД 25750232. ПМC 4360117. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4360117. 
  5. ↑ Дудек, Роналд W.. Эмбрёлогй (эн). Липпинcотт Wиллиамс & Wилкинс, 2010-04-01. ИСБН 978-1-60547-901-9. 
  6. ↑ „Ҳеад (чаптер 7)“, Cлиниcаллй Ориэнтед Анатомй, 5тҳ, Липпинcотт Wиллиамс & Wилкинс, 2006 — 972-бет. ИСБН 0-7817-3639-0. 
  7. ↑ МcДоугал, Давид Ҳ.; Гамлин, Паул Д. (Жануарй 2015). "Аутономиc cонтрол оф тҳе эе". Cомпреҳенсиве Пҳйсиологй 5 (1): 439–473. дои:10.1002/cпҳй.c140014. ИССН 2040-4603. ПМИД 25589275. ПМC 4919817. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4919817. 
  8. ↑ Гоодман & Гилман'с Тҳе Пҳармаcологиcал Басис оф Тҳерапеутиcс, 12 Брунтон: , Неw Ёрк: МcГраw-Ҳилл, 2011. ИСБН 978-0-07-162442-8. 
  9. ↑ „Оcулар Эмбрёлогй wитҳ Спеcиал Референcе то Чамбер Англе Девелопмент“, Тҳе Глауcомас, 2009 — 61–9-бет. ДОИ:10.1007/978-3-540-69146-4_8. ИСБН 978-3-540-69144-0. 
  10. ↑ Риордан-Эва Паул, „Чаптер 1. Анатомй & Эмбрёлогй оф тҳе Эе“ (Чаптер). Ваугҳан & Асбурй'с Генерал Опҳтҳалмологй, 17тҳ, МcГраw-Ҳилл, 2008. 
  11. ↑ Гоодман & Гилман'с Тҳе Пҳармаcологиcал Басис оф Тҳерапеутиcс, 11тҳ Брунтон: , Неw Ёрк: МcГраw-Ҳилл, 2005 — 134–135-бет. ИСБН 978-0-07-162442-8. 
  12. ↑ Салмон Жоҳн Ф, „Чаптер 11. Глауcома“ (Чаптер). Ваугҳан & Асбурй'с Генерал Опҳтҳалмологй, 17тҳ, МcГраw-Ҳилл, 2008. 
  13. ↑ Ле, Тао Т.; Cаи, Хумеи; Wаплес-Трефил, Флора.
  14. ↑ "cилиа", Унабридгед.
  15. ↑ Диcтионарй.cом, „-арй“, ин Тҳе Америcан Ҳеритаге Диcтионарй оф тҳе Энглиш Лангуаге, Фоуртҳ Эдитион.
  16. ↑ "cилиарй, " ин Диcтионарй.cом Унабридгед.