Кирисима — Япониядаги ҳаракатдаги вулканлар гуруҳи, Кюсю о.нинг жан.да. Бир-бири билан туташиб кетган 23 та лава гумбази базалтандезитли, диаметри 15 км ли қалқон ҳосил қилган. Энг баланд жойи 1700 м. 742-йилдан ҳозиргача 60 марта отилган. Кўл ва иссиқ булоқлар бор. Кирисима-Яку миллий парки (1934-йил ташкил этилган, майдони 55,2 минг га) таркибида.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил