Кирка Шариф (пуштуча: خرقه شريفه‎‎ Либос зиёратгоҳи) — Афғонистоннинг ҳозирги Қандаҳор шаҳрида жойлашган ислом зиёратгоҳи. Бу зиёратгоҳ билан боғлиқ маълумотлар адабиётларда иккинчи инглиз-афғон уруши даврида, Британия-Ҳиндистон армияси Афғонистонда ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қилган вақтда пайдо бўла бошлаган[1]. Зиёратгоҳда Муҳаммаднинг 621-йилда Исро ва меърож кечасида кийган ридоси ҳам бор.

Кирка Шариф

Кирка Шариф, тах. 1878 —  1880
Умумий маълумот
Меъморий услуби Афг'он архитектураси
Жойлашуви Қандаҳор
Мамлакат Афг'онистон
Координаталар 31°37′11″Н 65°42′29″Э / 31.6196°Н 65.7080°Э / 31.6196; 65.7080

Муҳаммаднинг ридоси

Ислом динининг сўнгги пайғамбари Муҳаммаднинг ридоси Кирка Шариф зиёратгоҳига Дурронийлар давлатининг асосчиси афғон ҳукмдори Аҳмадшоҳ Дурроний (1722—1773) томонидан совға қилинган. Аҳмадшоҳ Дурронийга эса ушбу ридо 1768-йилда Бухоро амири томонидан берилган. Бу ридони пайғамбар Муҳаммад 621-йилда машҳур Исро ва меърож кечасида кийганлиги айтилади[1][2][3][4]. Ушбу либос мусулмон оламидаги энг муқаддас ёдгорликлардан бири ҳисобланади[1].

Жума масжиди

Кирка Шариф зиёратгоҳи масжидга бириктирилган бўлиб, масжид архитектураси ислом меъморчилиги ва маҳаллий урф-одатларнинг кўплаб тамойилларига амал қилади. Ички қисми Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятидан келтирилган яшил мармар билан ўйиб ишланган нақшлар билан безатилган. Бундан ташқари, бино зарҳал деталлар акс эттирилган плиткаларга ҳам эга бўлиб, ҳовли ва қабр тошлари ҳам зиёратгоҳ ҳудудида жойлашган. Зиёратгоҳ деворлари кўплаб ислом масжидларида учрайдиган ўйма нақшлар билан безатилган. Масжид деворларига турли дарахтлар ва барглар сурати ўйиб ишланган бўлиб, бинонинг барча деворларида ушбу тасвирларни кўришимиз мумкин[1].

Аҳмадшоҳ қабри

Кирка Шариф зиёратгоҳи ёнидаги Аҳмадшоҳ Дурроний қабри

Кирка Шариф зиёратгоҳи ёнида Дурронийлар давлатининг асосчиси Аҳмадшоҳ Дурроний мақбараси жойлашган[5][4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Кирка Шариф, тҳе Шрине Wҳере тҳе Мантле оф тҳе Пропҳет ис Пресервед“. wдл.орг. 2020-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-декабр.
  2. ↑ Стеве Инскеэп. „Тҳе Cлоак оф тҳе Пропҳет“. НПР (2002-йил 10-январ). 2002-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 12-июн.
  3. ↑ Дупреэ, Нанcй Ҳатч. Ан Ҳисториcал Гуиде То Афгҳанистан, 1977. „Тҳе Соутҳ (Чаптер 16)“ 
  4. ↑ 4,0 4,1 „Тҳе Раглан Cоллеcтион: Wеллингтон, Wатерлоо анд Тҳе Cримеа Анд Wоркс оф Арт фром тҳе Cоллеcтион оф тҳе Марқуэссес оф Лондондеррй“. чристиэс.cом. 2020-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-декабр.
  5. ↑ „Аҳмед Шаҳ'с Томб фром Кирка Шариф [Кандаҳар“]. бл.ук. 2020-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-декабр.

Ҳаволалар