Киров вилояти - Россия Федерациясидаги вилоят. 1934-йил 7-декабрда Киров ўлкаси номи билан ташкил этилиб, 1936-йил 5-декабрдан вилоятга айлантирилган. Майдони 120,8 минг км². Аҳолиси 1589,4 минг киши (2000), асосан, руслар; шунингдек, мари, татар, удмурт, комилар ҳам яшайди. Шаҳарликлар 71%. 39 туманга бўлинган; 18 шаҳар, 57 шаҳарча бор. Маркази – Киров шаҳри

Россия Федерацияси субекти
Кировская область
Киров вилояти
Xabarovsk oʻlkasi bayrogʻi Xabarovsk oʻlkasi gerbi
Киров вилояти байроғи Киров вилояти герби
Административ марказ Киров
Майдон 120 374 км² (30-чи)
- сув қисми 0,5%
Аҳоли 1 319,4 минг киши (32-чи)
- маълумот олинган вақт 2013
- зичлик 10,96 киши / км²
ЯИМ 166,2 млрд руб. (50-чи)
- маълумот олинган вақт 2010
- жон бошига 107,2 минг руб.
Федерал округ Приволжск
Иқтисодий туман Приволжск
Губернатор Никита Белих
РФ субекти коди 43
Вақт минтақаси МСК+4 (УТC+8)

Киров вилоятининг ер усти паст-баландлик бўлиб, шимолидан жан.га пасайиб боради. Фойдали казилмалари: темир рудаси, ёнувчи сланецлар, фосфорит, торф. Иқлими мўътадил континентал. Январнинг ўртача температураси –14°, июлники 17°. Йиллик ёғин 500 мм. Вегетация даври 155–170 кун. Асосий дарёси – Вятка. Тупроқлари подзол, чимли подзол, унумдор чимли-карбонатли, ўтлоқи, ботқоқ ва кулранг тупроқлар.

Саноат тармоқларидан машинасозлик, енгил, ўрмон, ёғочсозлик ва селлюлоза-қоғоз саноати етакчи ўринда. Машинасозлик саноатида электротехника буюмлари ва кўтариш-транспорт жиҳозлари ишлаб чиқарилади. Киров вилояти ёғоч, тахта, стандарт уйлар, мебел, чанғи етказиб берадиган асосий раён. Енгил саноатда маҳаллий хом ашё асосида мўйнали ва тери буюмлари тайёрланади.

Киров вилояти сут ва гўшт чорвачилиги, ғалла, толали зиғир ва картошка етиштиришга ихтисослашган. Қорамол, чўчқа, қўй, эчки, парранда боқилади. Киров вилояти, автомобил йўллари бор. Вятка дарёсида кема қатнайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил