Киртҳар — Покистондаги тоғ тизмаси, Эрон тоғлигининг жануби-шарқий чеккасида. Ўз. 300 км гача, энг баланд жойи 2171 м. Ўткир қиррали қояларни юзага келтирган оҳактош ва қумтошлардан тузилган. Муссонлар таъсиридаги ғарбий ва Шимоли-шарқий ён бағирлари сийрак дарахт-бута ўсимликлари билан қопланган, қолган қисмининг ландшафти тоғ чўли ва чала чўлдан иборат. Тоғ олди воҳаларида суғориб деҳқончилик қилинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил