Кирю – Япониянинг Гунма префектурасида жойлашган шаҳар. 2020-йил 31-июл ҳолатига кўра, шаҳарда 49.745 та хонадонда 108.991 нафар аҳоли истиқомат қилган. Аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 400 кишидан иборат бўлган[1].

Кирю

桐生市
Махсус шаҳар
Skyline of Kiryu
Kiryu
Байроқ
Мамлакат Япония
Ҳудуд Канто
Префектура Гунма префектураси
Ҳукумат
Майдон 274.45 км2 (105.97 кв ми)
Аҳолиси
 (2020-йил Июл)
108 991 киши

Географияси

Кирю Гунманинг жанубий-шарқий қисмидаги Точиги чегараси яқинидаги шимолий Канто текислигида жойлашган. Шаҳар тахминан 100 километр (62 ми) Токиодан шимоли-ғарбда жойлашган. Шаҳар ҳаракациз вулқон тоғи турига кирадиган Акаги тоғидан унчалик узоқ эмас.

Атрофдаги муниципалитетлар

Гунма префектураси

Точиги префектураси

Иқлими

Кирю нам континентал иқлимга эга, ёз фасли иссиқ ва қиш фасли кўп қор ёғиши билан ажралиб туради. Кирюда ўртача йиллик ҳарорат 14,1 °C. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1297мм, сентябр ойи эса энг нам ой ҳисобланади. Август ойида энг юқори ҳарорат 26,4 °C, энг пасти ҳарорат эса январда, 2,8°C[2].

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш ташкилоти маълумотларига кўра[3], Кирю аҳолиси 1980-йилда энг юқори чўққига чиқди ва сўнгги 50 йил ичида барқарор равишда камайди.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
192037,674—    
193052,906+40.4%
194086,086+62.7%
195095,533+11.0%
1960138,224+44.7%
1970146,489+6.0%
1980147,744+0.9%
1990142,838−3.3%
2000134,298−6.0%
2010121,704−9.4%
2020106,445−12.5%

Тарихи

Кирю Козуке вилоятида жойлашган. Азума Кагами номи Камакура даврида пайдо бўлаган. Эдо даврида, ҳозирги Кирю ҳудудининг катта қисми Токугава сёгунатининг бевосита бошқаруви остидаги тенрё холдингининг бир қисми бўлган, савдо маркази ва Нара давридан бери ипакчилик билан машҳур бўлган Кирю-шинмачи ибодатхонаси бундан мустасно. Ушбу ҳудуд Кирю ва Ватарасе дарёларида яқинида жойлашганлиги сабабли гуллаб-яшнаган.

1921-йил 1-мартда шаҳар мақомига кўтарилган. Кирю шаҳри 1933-йил 1-апрелда қўшни Сакаино қишлоғини ва 1937-йил 1-апрелда Хиросава қишлоғини ўз ҳудудига қўшиб олади. 1954-йил 1-октябрда Умеда, Аиои ва Каwаучи қишлоғининг бир қисмини қўшиб олиниши билан шаҳар янада кенгайди. Кирю шаҳри 1889-йил 1-апрелда Гунма префектураси Ямада округи ҳудудида Мейдзи реставрациясидан кейин замонавий муниципалитетлар тизимини ривожлантириш билан яратилган.

Кирюнинг жанубдан шимолга қарашли кўриниши

2005-йил 13-июнда Кирю Ниисато ва Куроҳоне қишлоқларини (иккаласи ҳам Сета туманидан) ўз ҳудудига қўшиб олади.

Ҳукумати

Кирю тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва 22 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Кирю Гунма префектураси ассамблеясига учта аъзо қўшади. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония патламентининг қуйи палатасининг 1-2-округи ўртасида бўлинган.

Иқтисодиёти

Анъанага кўра, Кирюнинг асосий иқтисодиёти ипакчилик ва ипак тўқимачилик ишлаб чиқариш бўлиб, тарихий манбаларга кўра эрамиздан аввалги 713-йилда ипак ишлаб чиқариш бошланган.

Кирю заводлари Япониядаги пачинко машиналарининг 60 фоизини ишлаб чиқаришни ўз зиммасига олган. Бироқ, ипак маҳсулотларига бўлган талабнинг камайиши ва бир нечта ишлаб чиқариш корхоналарининг ёпилиши маҳаллий иқтисодиётнинг зарар кўришига сабаб бўлган.

Мицуба корпорациясидаги автомобил қисмларини ишлаб чиқарувчи йирик компаниянинг бош қароргоҳи шаҳарда жойлашган.

Таълими

Кирю шаҳрида 17 та болалар боғчаси ва шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган ўнта ўрта мактаб ва Гунма префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган олтита коллеж мавжуд. Шунингдек, иккита хусусий ўрта мактаб мавжуд. Префектурада ногиронлар учун учта махсус таълим мактаби ҳам мавжуд. Гунма университетининг муҳандислик бўлими шаҳарнинг Тенжин туманида жойлашган.

Маҳаллий диққатга сазовор жойлари

  • Кирюгаока ўйин парки
  • Кирюгаока ҳайвонот боғи
  • Кирю табиат қўриқхонаси
  • Кирю моторли қайиқ пойгаси
  • Гунма ҳашаротлар дунёси
  • Окава санъат музейи
  • Юкари тўқимачилик музейи
  • Тенмангу зиёратгоҳи
  • Такеи ибодатхонаси харобалари.
Кинопи, Кирю шаҳри.

Кирю арра тишли тузилмалари билан машҳур. Кирю шаҳрининг расмий маскоти – бу Кинопи исмли арра тишли қаҳрамон. Ушбу арра тишли тузилмаларнинг аксарияти бугунги кунда ҳам қўлланилиб келинмоқда.

Кирю, Гунма, Япониядаги арра тишли томнинг тузилиши

Таниқли одамлар

  • Кенкичи Ивасава (1917-1998), математик.
  • Мао Мураками (1995-йилда туғилган), раққоса.
  • Наоки Мацуда (1977-2011), профессионал футболчи.
  • Шūзо Ошими (1981-йилда туғилган), манга ёзувчиси ва рассоми.
  • Рёко Шиноҳара (1973-йилда туғилган), актриса.
  • Чиҳиро Яманака (1976-йилда туғилган), пианиночи.
  • Саори Юки (1948-йилда туғилган), қўшиқчи.
  • Юкио Араки (1928-1945), Иккинчи Жаҳон урушида ҳалок бўлган энг ёш япон камикадзе учувчиси.
  • Жун Такахаши (1969-йилда туғилган), япон дизайнери ва УНДЕРCОВЕР асосчиси.

Поп маданияти

Норасмий манбаларда айтилишича, Покемон франшизасида Канто минтақасидаги Кирюдан кейин моделлаштирилган[4].

Манбалар

  1. ↑ „Кирю Cитй оффиcиал статистиcс“ (жа). 2017-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.
  2. ↑ Кирйū cлимате дата
  3. ↑ Кирйū популатион статистиcс
  4. ↑ „Покéмон wорлд ин релатион то тҳе реал wорлд“. Булбапедиа. Қаралди: 2022-йил 17-июн.