Kish oroli
Киш (форсча: کیش <пҳонос филе="Киш проноунcе.огг">тингланг</пҳонос>) Форс кўрфазидаги Эроннинг жанубий қирғоғида, Ҳўрмузгон устони Бандар Ленга шаҳристонидаги 91.5-сқуаре-километре (35.3 кв ми) курорт орол. Эркин иқтисодий ҳудуд мақоми туфайли орол кўплаб савдо марказлари, сайёҳлик жойлари ва курорт меҳмонхоналари билан истеъмолчилар жаннати сифатида эътироф этилган[1]. Аҳолиси тахминан 140 000 киши, ҳар йили 12 миллион атрофида сайёҳ ташриф буюради[2].
Киш جزیرهی کیش | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 26°32′00″Н 53°58′00″Э / 26.53333°Н 53.96667°Э | |
| Мамлакат | Эрон |
| устон | Ҳўрмузгон |
| шаҳристон | Бандар Линга |
| Ҳукумат | |
| • Эркин иқтисодий зона раҳбари | Ғулом Ҳусайн Музаффарий |
| Майдон | 91.5 км2 (35.3 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | форс тили |
| Аҳолиси (2016) |
39 853 |
| Вақт минтақаси | УТC+3:30 |
Тарихи
Киш ороли тарихда турли номлар билан – Камтина, Аракиа (қадимги юнонча: Αρακία), Араката ва Гҳисс номлари билан тилга олинган.
Милоддан аввалги 325-йилда Александр Македонский Неархга Уммон денгизи ва Форс кўрфазига экспедицион саёҳатга чиқишни буюрди. Неархнинг Араката ҳақидаги ёзувлари антик даврда Киш ороли ҳақида биринчи эслатма ҳисобланади[1]. Марко Поло Хитойдаги император саройига ташриф буюрганида, императорнинг хотинининг марваридлари ҳақида фикр билдирган ва уларнинг Кишдан келтирилганлигини ёзган[2][3].
2007-йилнинг март ойида истеъфодаги ФҚБ агенти шахсий детектив Роберт А. Левинсон Киш оролида Довуд Салоҳиддин лақабли америкалик қочоқ билан учрашгандан кейин ғойиб бўлди[4].
2019-йилда хонанда Жосс Стоун Эрон божхонаси томонидан оролдан депортация қилинган эди. Эрон расмийлари британиялик қўшиқчида мамлакатга кириш учун тегишли ҳужжатлар йўқлигини даъво қилишди, бироқ Жосс Стоуннинг таъкидлашича, Эрон ҳукумати аёл қўшиқчи мамлакатда оммавий шоу намойиш этишидан қўрққан[5].
Географияси
Киш Форс кўрфазида, Эроннинг материк қисмидан 19 км (12 ми) узоқликда жойлашган ва тахминан 91 км (57 ми) майдонга эга, ташқи чегараси 40 км (25 ми) ва деярли эллиптик шаклга эга.
Иқлими, табиати ва геоботаникаси
Киш шимолий ярим шарда тропик ўсимликларнинг тор чизиғида жойлашган бўлиб, шимолда Форс платоси ва жанубда Арабистон ярим ороли жойлашган.
Об-ҳавоси
Киш жуда қуруқ ярим экваториал иқлимга эга. 8 йил давомида Кишда ўртача йиллик ёғингарчилик 145 мм (5.7 ин) (қишда 54%, кузда 28% ва ёзда 14%) ва ўртача йиллик ҳарорат 26.6 °C (79.9 °Ф) эди. Кишдаги нисбий атмосфера намлиги совуқ фасллардан бошқа вақтда унда денгиз ороли каби об-ҳавони таъминлайди. Йилнинг кўп қисмида намлик тахминан 60% ни ташкил қилади. Октябрдан апрелгача бўлган ойларда Кишнинг об-ҳавоси юмшоқ бўлиб, 18 °C (64 °Ф) дан 25 °C (77 °Ф) гача. Киш эркин зонаси архивидаги статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, оролнинг ҳарорати жуда иссиқдан ўртача иссиққача, нисбатан юқори намлик билан бирга, кўпинча маълум фаслларда қисқа муддатли кучли ёмғирлар билан ўтади. Форс кўрфазидаги баъзи жануби-шарқий қирғоқ ҳудудлари ва бошқа бир нечта ороллар бундан мустасно, Киш ороли минтақадаги қуёш энг кўп нур сочадиган соатларга эга, йилига тахминан 3100 соат. Кишнинг иқлимий таснифи ва умумий об-ҳаво шароитларига асосланиб, Кишнинг Саратон тропикига яқинлиги ва унинг юқори тропик босим тизимларига таъсир қилиши, шунингдек, иссиқ ва саёз сувлар орасида жойлашганлиги оролнинг йилнинг кўп қисмида иссиқ ва нам бўлишини англатади[6].
Сайёҳлик жойлари


Юнон кемаси – 1943-йилда Кишнинг жануби-ғарбий соҳилидаги пляждаги Коула Ф юк ташувчи пароходнинг ҳалокати[7]. У дастлаб Британияга тегишли ва Шотландияда қурилган Эмпире Трумпет кемаси эди[7]. 1966-йилда у қуруқликка тиқилиб қолди ва уни қутқариш учун қилинган барча уринишлар муваффақияцизликка учради[7].

Иқтисодиёти
1990-йилларнинг ўрталаридан бошлаб Эрон ҳукумати Кишни Дубай ва Доҳага рақиб сифатида кўрсатиш учун агрессив реклама ва ривожланиш кампаниясини бошлади. Кампания доирасида хорижий инвестициялар ва савдо-сотиқни жалб қилишга қаратилган йирик қурилиш лойиҳалари ва дастурлари амалга оширилди. Маълумки, Киш эркин зонаси ҳудудида Эрон Ислом Республикасининг стандарт қонунлари мамлакатнинг материк қисмига қараганда анча юмшоқроқ. Бу асосан ички туризмнинг сезиларли ўсишига, шунингдек, оролда халқаро савдонинг кўпайишигига олиб келди. Киш аҳолиси орасида мусулмонлар ҳам, насронийлар ҳам бор. 2009-йилда Киш эркин зонасининг умумий ташқи савдоси йилига тахминан 9,2 миллиард долларни ташкил этди[8]. Эронга барча импортнинг 15 фоизи Киш орқали амалга оширилади[9].
Киш эркин савдо зонасидаги инвестицион имтиёзларга қуйидагилар киради:
- 15 йил солиқдан озод қилиш;
- кириш визаси талаб қилинмайди;
- 100% чет эл резидентлари томонидан эгалик қилиш ҳуқуқи;
- мослашувчан пул ва банк хизматлари;
- кенгайтирилган ҳуқуқий кафолатлар ва ҳимоя.
Мавжуд Эрон нефт биржасидан ташқари, янги биржа, Киш фонд биржаси 2010-йилда хорижий инвестициялар ва пул-кредит фаолиятини осонлаштириш учун очилган[10].
Таълими

Шариф технология университети-Халқаро Кампус-Киш 1995-йилда ташкил этилган[11]. Теҳрон университетининг Киш халқаро кампуси 2007-йилда ташкил этилган[12].
Таълим сифати ва миқдорини ошириш учун Киш эркин зонаси ташкилоти янги мактаблар қуриш ва техник ҳамда касб-ҳунар курсларига устуворлик бериш орқали таълим жойларини яратди. Уларга қуйидагилар киради:
- Киш санъат ва фан институти (чет тилларини ўқитиш);
- Киш граф Раяна институти (ахборот технологияларини ўқитиш);
- Парто институти (инглиз тилини ўқитиш);
- Садаф маданият маркази;
- Мир Моҳана маданият маркази;
- Санойи маданият маркази[13];
- Киш фан ва технология институти.
Транспорт тизими

Киш билан транспорт алоқаси денгиз ёки ҳаво орқали Киш порти ва Киш аэропорти орқали амалга оширилади. Киш халқаро аэропорти Киш оролига келган сайёҳлар учун кириш жойи бўлиб хизмат қилади.
Спорти
Киш оролида Профессионал сқуаш ассоциациясининг йиллик турнеси таркибига кирувчи Фажр халқаро сқуаш чемпионати бўлиб ўтади. Киш Эроннинг анъанавий ва қаҳрамонлик ўйинлари мусобақаларини ҳам ўтказади. Кишда 1200 томошабинга мўлжалланган кўп мақсадли стадион мавжуд. Кишда сув спорти турлари таклиф этилади. Киш ороли 2006-йилда пляж волейболи бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилган.
Киш расман рухсат этилган ФИВБ пляж волейболи мусобақасига – Киш Исланд Опен 2016 мезбонлик қилган. 2017-йилги ФИВБ Беач Воллейбалл Wорлд Тоур тадбирининг саралаш босқичлари Кишда бўлиб ўтган[14].
Киш оролининг йирик лойиҳалари
Халқаро нефт биржаси
Халқаро нефт биржаси 2008-йилда очилган товар биржасидир.
Океан аквапарки

Океан аквапарки 5.6-гектар (14-акр) ҳудудни ўз ичига олган сув паркидир.
Киш делфинарияси
Делфинария – бу Киш оролининг жануби-шарқий бурчагида жойлашган 70-гектар (170-акр) парк. У 22000 дан ортиқ палма дарахтлари билан ўралган ва делфинарий, капалак боғи, ипак қурти мажмуаси, қушлар боғи, сунъий ёмғир ўрмони, вулқон тоғи, орхидея боғи ва кактус боғини ўз ичига олади. Делфинариумда оролдаги энг катта сунъий ҳовуз жойлашган ва унда делфинлар, денгиз арслонлари ва оқ китлар намойиш этилади[15]. Боғдаги Қушлар боғида дунёнинг турли бурчакларидан қушлар ва бошқа ҳайвонларнинг 57 дан ортиқ турлари, жумладан пеликанлар, туяқушлар, кўк-сариқ макавлар, лайлаклар, токо туканлар, тураколар, оққушлар, Африка пингвинлари ва ботқоқ тимсоҳлари яшайди[16].
Киш аквариуми
Оролдаги санъат марказида Форс кўрфазига хос денгиз турлари акс эттирилган аквариум мавжуд[17].
Қардош шаҳарлари
Лангкави, Малайзия (2009-йилдан бери)[манба керак]
Дубай, БАА (2002-йилдан бери)
Манбалар
- ↑ Бриан Ничолсон анд Сундеэп Саҳай. Буилдинг Иран'с Софтwаре Индустрй: Ан Ассессмент оф Планс анд Проспеcц синг тҳе Софтwаре Эхпорт Суccесс Модел. Институте фор Девелопмент Полиcй анд Манагемент, Университй оф Манчестер, УК, 2003. ИСБН 1904143377. Қаралди: 2024-йил 11-июн (2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган).
- ↑ www.сиранг.cом, Сиранг Расанеҳ „Киш Исланд, Ҳормозган провинcе - ИТТО“. итто.орг | Иран Тоурисм & Тоуринг. Қаралди: 2022-йил 28-сентябр.[сайт ишламайди]
- ↑ теам, И. Б. Р. „Киш Исланд Гуиде: Ан Инсидер'с Лоок ат Тҳис Ҳидден Гем“ (эн-УС). Иран Брандс Ревиэw (2024-йил 17-май). 2024-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 28-май.
- ↑ Меиэр, Баррй. „Видео Ревивес Мйстерй оф Миссинг Формер Ф.Б.И. Агент“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2011-йил 9-декабр). Қаралди: 2022-йил 20-январ.
- ↑ „Бритиш Сингер Жосс Стоне Сайс Ше'с Беэн 'Депортед' Фром Иран“ (эн). РадиоФреэЭуропе/РадиоЛибертй (2019-йил 4-июл). Қаралди: 2022-йил 20-январ.
- ↑ „Киш Фреэ Зоне Организатион – سازمان منطقه آزاد کیش“. Киш.ир. 2011-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-апрел.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 Cамерон, Стуарт; Робинсон, Георге; Стеwарт, Гавин „СС Эмпире Трумпет“. Cлйдебуилт Шипс Датабасе. 2011-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 10-апрел.
- ↑ Иран Даилй – Доместиc Эcономй – 01/24/09 [сайт ишламайди]
- ↑ „Неwс Ҳеадлинес“. Cнбc.cом (2009-йил 26-феврал). Қаралди: 2012-йил 7-март.
- ↑ „Фарс Неwс Агенcй :: Неw Стоcк Эхчанге Киcкс офф Wорк ин Соутҳерн Иран“. Энглиш.фарснеwс.cом (2010-йил 24-декабр). 2012-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-март.
- ↑ „Абоут СУТИC-Шариф Университй оф Течнологй Интернатионал Cампус - Киш Исланд- WЕЛCОМЕ ТО ТҲЕ ИНТЕРНАТИОНАЛ CАМПУС ОФ СҲАРИФ УНИВЕРСИТЙ ОФ ТЕCҲНОЛОГЙ“. киш.аc.ир. 2022-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
- ↑ „"Киш Интернатионал Cампус"“. 2012-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-июл.
- ↑ „Киш Фреэ Зоне Организатион – سازمان منطقه آزاد کیش“. Киш.ир. 2009-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-апрел.
- ↑ „Ҳоме - Киш Исланд“. 2024-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 11-июн.
- ↑ „Долпҳин Парк Cомплех“. киш.ир. Киш Фреэ Зоне Организатион. 2010-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 2-октябр.
- ↑ „Бирд Гарден“. киш.ир. Киш Фреэ Зоне Организатион. 2011-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 2-октябр.
- ↑ „Ақуариум“. киш.ир. Киш Фреэ Зоне Организатион. 2011-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 2-октябр.
Ҳаволалар
| Викисаёҳатда учун саёҳат қўлланмаси мавжуд Киш ороли. |
| Викиомборда „Киш ороли“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |