Киши-кун – иш вақтини ҳисобга олиш бирлиги. Ходимнинг ишда бўлиши (ишга чиқиши) киши-кун ҳисобланади. Кун бўйи бўш туриб қолиш, ишга келмаган кунлар (таътил, касаллик ва бошқалар), байрам ва дам олиш кунлари ҳам К.-к. бирлигида ҳисобланади. К.-к. кун давомида ҳақиқий иш вақти киши-соатда. аниқроқ ҳисобга олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил