Kishin Heidan
„Зирҳли отряд 1941“ (японча: 機神兵団 кисин хейдан) — Ямада Масакининг, кейинчалик анимега мослаштирилган, лайт-новел асарлари серияси.
Сюжети
Иккинчи Жаҳон урушининг муқобил вариантида, Ер ўзга сайёраликлар томонидан босиб олинади. Улар урушга қўшилиб, „Берлин-Рим ўқи“ мамлакатлари томонида бўлишади. Ўзга сайёраликлардан ҳимояланиш учун „Кисин“ корпуси ташкил этилган. Ушбу корпус учун олимлар, ўзга сайёраликларнинг технологиялардан фойдаланган ҳолда, янги қуролларни ишлаб чиқишади. Бир куни бош қаҳрамон Тайси отасидан, немислар излаётган яширин, ўзга сайёраликларнинг қурилмасини олади. Улар ушбу қурилмадан ўз роботларини яратишда фойдаланишни режалаштиришган.
Медиа
Ранобе
Серия 1993-йил 24-мартдан 1994-йил 25-августгача Чуокорон-Шинша компанияси томонидан нашр этилган ва 10 жилдни ўз ичига олади. 1995-йилда сериал „Йилнинг энг яхши япон романи“[1] сифатида Сеиун Аwард мукофотини олган.
Аниме
ОВА Алиэн Дефендер Гео-Армор: Кишин Cорпс сериали, китоблар асосида, Генеон студияси томонидан суратга олинган. Такааки Исияма ва Кадзунори Мидзуно режиссёрларидир. Унинг барча 7 қисмининг премераси, 1993-йил 24-мартдан 1994-йил 25-августгача, Японияда намойиш этилган. Аниме МC Энтертаинмент компанияси томонидан лицензияланган ва рус тилига таржима қилинган. Шунингдек, " 2х2 "[2] телеканалида эфирга узатилган.
Манбалар
- ↑ „日本СФファングループ連合会議:星雲賞リスト“ (жа). СФ-Фан. Қаралди: 2018-йил 23-май.
- ↑ Аниме Бронеотряд 1941