Кишм – Тохаристоннинг қадимги шаҳарларидан бири. Бадахшондаги Кўкча дарёсининг ирмоғи Машҳад дарё бўйида жойлашган. Кишм тарихий манбаларда илк ўрта асрдан бошлаб (ВИ—ВИИ асрлар) учрайди. ВИИИ асрда бу ерда Тохаристоннинг туркийлардан бўлган бош ҳукмдори – жабғуси Қутлуқ тарду (бошқа манбаларга кўра, Хуморбек) яшаган; у, шунингдек, „эфталитлар шоқи“ унвонига ҳам эга бўлган. Сомонийлар даврида (ИХ—Х асрлар) К. да бир йўла 3 зарбхона бўлиб, у темурийлар даврида ҳам мавжуд бўлган. Б. Аҳмедовнинг фикрича, К. мўғуллар томонидан босиб олинмаган, шаҳар ХИВ асрнинг 1-ярмигача мустақиллигини сақлаб қолган. У катта бир вилоятнинг маркази бўлган. Марко Яояонинг маълумотига кўра, ХИВ асрда К.нинг ўз ҳокими бўлиб, ўнга тоғдаги бир қанча шаҳар ва қишлоқлар бўйсўнган. Шаҳар ўртасидан катта дарё оқиб ўтган. К. атрофидаги аҳоли тоғларда чорвачилик билан шуғулланган. ХИВ аср охирида Амир Темур Бадахшонни эгаллаганда К. унинг пойтахти бўлиб, Бадахшон шоҳи шу ерда яшаган. Темурийлар даврида К. расман Самарқанд, сўнг Ҳиротга қарам бўлсада, амалда уни маҳаллий сулола вакиллари – Ба-дахшон шохлари – Шоҳ Баҳоуддин, Шоҳ Маҳмуд ва уларнинг авлодлари бошқарган. 1469 – 1505-йилда К.ни Хусравшоҳ идора этган, сўнгра уни Шайбонийлар қисқа муддатга эғаллашган. К. Бобурнкнт укаси Носир мирзо қўлига ўтган; темурийларнинг Бадахшондаги ҳукмронлиги 1584-йилгача, яъни уни Абдуллахон ИИ эғаллагунча давом этган. ХВИ—ХВИИ асрларда – К. Бадахшон пойтахти. Аштархонийлараан Нодир Муҳаммадхон даврида К. Абдулазиз султон, сўнгра Хусрав султон мулки бўлган. Ҳозирги К. шаҳри Толиқон ва Қундуздан шарқда жойлашган алоҳида вилоятнинг маъмурий маркази ҳисобланади.

Адабиёт

  • Ахмедов Б., История Балха, Т., 1982; Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ – начала ХИИИ вв., Т., 1996.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил