Кишмиш — ғужуми уруғсиз узум навлари гуруҳи. Бу гуруҳга Бедона, Оқ кишмиш, Қора кишмиш, Пушти кишмиш, ВИР кишмиши ва Ҳишров кишмиши, Зарафшон кишмиши, Туркманистон қизил кишмиши, Мармар кишмиш, Сўғдиёна кишмиши, Ваткани кишмиши, Тағоб кишмиши, Астрахон кишмиши (думалоқ кишмиш), Қора Коринка ва бошқа киради. Экологик-географик жиқатдан шарқий гуруҳ навларига мансуб. Кишмиш кўпроқ Ўрта Осиё, АҚСҲ, Франсия, Арманистон, Озарбайжон, Россиянинг жанубий минтақаларида ўстирилади. Кишмишдан 24—30% майиз тўшади, маркали винолар тайёрланади. Шу узумлар майизи ҳам баъзан кишмиш дейилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил