Kishtut
Киштут — Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги дарё. Тўполондарёнинг йирик чап ирмоғи. Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий ён бағридаги кичик мўзликдан бошланади. Ўз. 50 км, ҳавзасининг майдони 719 км². Киштут ён бағирлари баланд ва тик, айрим жойларда тор водийда, нишаби катта ўзанда оқади. Этак қисмида водийси кенгроқ, ён бағирлари ҳам анча паст ва ётиқ. Киштут ҳавзасида ёғин кўп ёғади, кичик музликлар ҳам бор. Ўртача йиллик сув сарфи 18 м³/сек. Қор ва мўзликлардан ҳамда ёмғир сувларидан тўйинади. Суви феврал охиридан кўпая бошлайди, май— июнда энг кўп бўлади, июлдан январ охиригача камая боради. Киштут суви Тўпо-лондарёга қўшилиб Сурхон водийсидаги ерларни суғоришга сарфланади.[1]
| Киштут | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 50 |
| Майдони | 719 км² |
| Сув сарфи | 18 м³/с |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |