Kislorod bilan davolash
Кислород билан даволаш, оксигенотерапия — кислороддан даво мақсадида фойдаланиш. Конда ва тўқималарда кислород етишмаслиги (қаранг Гипоксия, Гипоксемия) билан кечадиган нафас ва қон айланиш системаси касалликлари (бронхиал астма, зотилжам, юрак пороги, астмаси хуружи ва бошқалар)да, камкрнлик, баландлик касаллиги, турли заҳарланишлар, шунингдек, хирургик операциялардан кейин Кислород билан даволаш тавсия этилади. Касалхона шароитида кислороддан нафас олиш учун мўлжалланган кислород ингалятор ва палаткалардан фойдаланилади. Кислородни плевра, қорин бўшлиғи ва меъда-ичак йўлига киритиш усуллари ҳам бор (кислородли ванналар). Кислород билан даволаш кўпинча ингалясия йўли билан амалга оширилади. Турли йўллар билан киритилган кислород организмда кислород тансиқлигини тўлдирибгина қолмай, унинг барча хаётий функсияларини барқарорлаштиради ва қаршилик кучини оширади. Тиббиёт амалиётида, айниқса, гижжани туширишда гипербарик оксигенация (қаранг Баротерапия) жуда қўл келади.
Уй шароитида Кислород билан даволашда кислород ёстиқдан фойдаланилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |