Kislorod yostiq
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кислород ёстиқ — кислороддан нафас олиш учун мўлжалланган махсус мослама. К тўртбурчак шаклда бўлиб, резиналанган матодан ясалади; жўмрак ва мундштук уланган резина найчаси бор. Ёстиққа 10 л кислород сиғади, у дорихонадаги кислород балонидан тўлдириб олинади. Беморга беришдан олдин ёстиққа жилд кийгизилади ёки тоза чойшабга ўралади; мундштукка сув билан ҳўлланган тоза дока ёпилади ва беморнинг оғзига тутилади, кейин жўмраги очилади. Мундштукни ишлатишдан олдин қайнатиш ёки спирт билан артиш лозим. Кислород ёстиқни фақат врач буюради, ундан нафас олдириш чоғида бирор нохуш аломатлар пайдо бўлганда, кислород бериш дарҳол тўхтатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |