Кисловодск — Россия Федерациясининг Ставропол ўлкасидаги шаҳар (1830-йилдан), Кавказ Минерал Сувлари гуруҳидаги балнеоиқлим курорти. Кисловодск стансияси. Аҳолиси 126 минг киши. Катта Кавказнинг шим. этакларида, 720–1060 м баландликда жойлашган. Озиқ-овқат (шу жумладан, "Нарзан" минерал суви қадоқланади), енгил, мебел саноати корхоналари, музейлар бор. К.га 1803-йилда руслар ҳарбий истеҳком ва станица сифатида асос солган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил