Китоб — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги шаҳар. Туманнинг маъмурий маркази. Қашқадарё билан Оқдарё оралиғидаги Шаҳрисабз-Китоб ботиғида, денгиз сатҳидан ўртача 685 м баландликда жойлашган. Қарши-Китоб темир йўл шохобчасининг охирги — Китоб бекатидан 4 км, вилоят маркази — Қарши шаҳридан 130 км. Аҳолиси 101,1 минг киши (2022).

Китоб
шаҳар
39°08′01″Н 66°52′55″Э / 39.13361°Н 66.88194°Э / 39.13361; 66.88194
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Китоб тумани
Маркази баландлиги 672 м
Расмий тил(лар)и ўзбекча
Аҳолиси
 (2022-йил 1-январ)
101,1 минг киши
Миллий таркиб ўзбеклар
Вақт минтақаси УТC+5
Kitob xaritada
Kitob
Китоб

Шаҳар номи форсча кифт — елка, об — сув сўзларидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Китоб ўрта асрларда Ғарб билан Шарқ мамлакатларини бир-бирига боғлаган йирик карвон йўли ёқасида, Самарқанд ва Шаҳрисабз (Кеш)га яқин жойлашганлиги учун йирик шаҳарга айланган. Майдони 40 га, шаҳар арки 1 га дан кўпроқ жойни эгаллаган. Арк харобалари ҳозир Қаландартепа деб юритилади. Шаҳар деворининг қалинлиги 7,5 м. Бу девор тахминан милоддан аввалги ИИИ асрда қурилган. Ўтмишда Китобнинг жанубий-ғарбий томонида кулолчилик маҳаллалари жойлашган. Археологик қазишлар натижасида очилган маданий қатламлардан катта мармар плиталар, бино қолдиқлари, турли шаклдаги рангли сопол идишлар, майда ҳайкалчалар ва бошқа буюмлар топилган. Шаҳар бир қанча вақт тушкунликка тушиб, ВИ—ВИИ асрларда қайта тикланган. Аркдан ташқарида 2,5 га ерга қалъа-қароргоҳ қурилиб, қалин девор билан ўраб олинган. ИХ—ХВИИ асрларда шаҳар аввалги мавқейини йўқотган. ХВИИИ асрда Китоб беклик марказига айлангач, бирмунча тикланган. Ўша даврда Китобда 6 шаҳар дарвозаси, бир неча ўн гузар, 2 карвонсарой, бозор, ҳаммом, 4 қабристон бўлган. Ҳозир Китоб Қашқадарё вилоятининг йирик маданий ва иқтисодий марказларилан. Пахта тозалаш, вино заводлари ва бошқа корхоналар мавжуд. Китоб кенглик стансияси жаҳондаги 5 та шундай стансиянинг биридир (қаранг Китоб баландтоғ расадхоналар мажмуаси). Китобда туман ҳокимияти биноси, алоқа бўлими, меҳмонхона, маданият уйи, умумий таълим мактаблари, автостансия, маданият ва истироҳат боғи, стадион ва теннис корти, туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихоналар, савдо ва маиший хизмат шохобчалари бор.

Китоб Катта Ўзбекистон тракти орқали Шаҳрисабз, Самарқанд ва бошқа шаҳар ҳамда туманлар билан боғланган[1].

Тарихи

Китоб шаҳри Ўзбекистоннинг навқирон шаҳарларидан бири ҳисобланади.

КИФТИОБ-ёхуд икки дарё ўртасидаги шаҳар демакдир. Китоб тумани ҳудудини уч томондан баланд тоғлар — Зиёвуддин, Қўрғонтоғ (Зарафшон тоғ тизмасининг давоми) ва Тахтақорача (Ҳисор тоғ тизмасининг давоми) тоғи ўраб туради. Жўғрофий жойлашуви жиҳатидан бу шаҳар шимолдан Самарқанд вилояти, шарқдан қўшни Тожикистон Республикаси, жанубдан Шаҳрисабз, ғарбдан Чироқчи туманлари билан чегарадош. Китоб сўзи асли тожик тилидан олинган бўлиб, „Кифт“ - елка, „об“ - сув, яъни елкадан ўтган сув деган маънони англатади. Китоб шаҳрининг икки томонидан икки дарё — Қашқадарё ва Оқдарё оқиб ўтади. Икки дарё оралиғида эса Кифти-об - сув боши, яъни Китоб шаҳри жойлашган. Айтишларича, „Китоб“ сўзининг арабча (саҳифалар бор, ўқиш мумкин бўлган) „китоб“ сўзига алоқаси йўқ.

Китоб шаҳри ёзма манбаларда ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб учрайди. Шаҳар атрофи баланд ва мустаҳкам мудофаа девори билан ўраб олинган бўлиб, унинг Жангаллик, Говхона, Раватоқ, Қорапойча, Хўжарўшнойи, Лўлихона ва Кунчиқар номлари билан юритиладиган 7 та мустаҳкам дарвозалари бўлган. Китоб беклиги Бухоро амирлиги таркибига кирган. Китоб шаҳри қадимдан Шаҳрисабз билан ёнма-ён жойлашганлиги ва бу ердан Буюк Ипак йўли ўтганлиги сабабли ҳар йили юзлаб, минглаб савдо карвонлари ўтиб турган. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги ҳунармандчилик ва савдо билан машғул бўлган. Тарихий маълумотларга кўра, ХВИИИ асрнинг охири ХИХ асрнинг иккинчи ярмида шаҳарда тўқувчилик, бўёқчилик, гиламдўзлик, каштадўзлик, дўппидўзлик, заргарлик, мискарлик, темирчилик, кўнчилик, маҳсидўзлик, ковушдўзлик, кулолчилик, дурадгорлик, тегирмончилик, жувозкашлик каби 30 дан ортиқ ҳунар тури мавжудлиги ва у яхши ривожланганлиги қайд этилган. Архив маълумотларига кўра, 1870-йилнинг охирида Китоб шаҳридаги 51 та гузарда 3700 хонадон бўлиб, унда 18500 нафар аҳоли яшаган. Шаҳарда 3 та мадраса, 9 та масжид, мактаблар, 12 та карвонсарой, 2 та бозор майдони, юзлаб савдо дўконлари ва расталар бўлган. ХИХ асрнинг 80-90 йилларига келиб, шаҳарда олача ва чит тўқиш, бўз, намат, ипак матолар, чодир, палос, шоллар, ранг-баранг кашталар тайёрлаш, айниқса, тез ривожланади.

Китоблик ҳунармандлар тайёрлаган сифатли буюмлар ерли аҳоли эҳтиёжини таъминлаш билан бирга ташқи бозорга ҳам кўплаб чиқарилганлиги тарихий манбаларда қайд этилган. Зеб-зийнат, кулолчилик буюмлари, гиламлар, ироқи дўппилар, ўймакорий эшиклар Туркистон ўлкасида очилган 1886-1890-йилги кўргазмаларда юқори баҳоланган. ХХ асрнинг бошларида шаҳарда шойи тўқиш, ип йигириш, турли матолар тўқиш, кўнчилик, бўёқчилик, гилам ва палос тўқиш ҳунари анча тараққий этгани, маҳсулотнинг сифати яхшиланганлиги кўзга ташланади. Негаки, 1909-йилда Тошкентда очилган Туркистон ўлка ҳунармандчилик ва саноат кўргазмасида китоблик қўлигул ҳунармандларнинг фаолроқ қатнашганликлари ва улар тайёрлаган буюмлар кумуш ва бронза нишонлар, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлангани бунга мисол.

ХХ асрнинг 20-йилларига келиб, Китоб шаҳрида ҳунармандчилик корхоналари билан ёнма-ён пахта тозалаш заводлари, мой ишлаб чиқариш корхонаси, пиллакашлик фабрикаси ва бир неча артеллар фаолият кўрсата бошлади.

Китоб шаҳридаги тарихий бинолар — обидаларга келсак, шаҳар қўрғони, мадраса, масжидлар, карвонсаройлар ўзаро урушлар ва ташқи ҳужумлар, айниқса, 1870-йилдаги ҳужум натижасида вайрон қилинди. Шўро замонида эса мадраса ва масжидлар атайлаб бузиб ташланди.

Қадимий Китоб шаҳри ва тумани ҳудудида бир нечта тарихий иншоотлар, биноларнинг баъзилари бизнинг давримизгача сақланиб қолган бўлиб, бу ерларда ўз замонасининг буюк кишилари, олимлари, маърифапарварлари яшаб, самарали ижод қилганлар. Китоб тумани ҳудудида жойлашган тарихий меъморий обидалардан бири ХИИ—ХИИИ асрларга тегишли Ҳазрати Султон мақбараси ва ХВ асрнинг иккинчи ярмига тегишли Ҳазрат Башир мақбарасидир Ҳазрат Башир Мирзо Улуғбек даврининг кўзга кўринган олимларидан бири ва унинг дўсти бўлган, ХВИ—ХВИИ асрларга доир яна бир зиёратгоҳ олим, шайх Хўжа Абдубоқий номи билан боғлиқ Хўжа Имконагий хонақоҳидир.

Бу исломий обидалар Истиқлол йилларида ободонлаштирилди, баъзи жойлари таъмирланиб, давлат муҳофазасига олинган. Китоб шаҳри қадимдан буюк олимлар, шоирлар, достончилар, бахшилар, санъаткорлар масканидир. Ўзбек-тожик тилларида шеърлар ижод қилган „Юсуф ва Зулайҳо“ достонини яратган шоир Жунайдулло Ислом шайх ўғли Ҳозиқ, „Чор дарвеш“, „Маҳфил оро“, „Тўтиномо“ каби йирик асарлар яратган Мулло Қурбон Хромий, „Алпомиш“, „Сайдимхон“, „Малика айёр“, „Авазхон“, „Хиломон“, „Қиронхон“, „Кунтуғмиш“, „Гўрўғли“, „Юсуф билан Аҳмад“ каби халқ достонларини қойилмақом этиб куйлаган бахши-шоир, Ўзбекистон халқ достончиси Абдулла Нурали ўғли ва бошқалар шулар жумласидан. Жаҳон фани тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган дунёнинг бешдан бир муҳим нуқтаси — Мирзо Улуғбек номидаги Халқаро Кенглик Стансияси — расадхонаси ҳам Китоб шаҳрида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мустақиллик йилларида Китоб шаҳри ва туманининг қиёфаси бутунлай ўзгариб, янги турар-жойлар, мактаблар, лицей ва коллежлар, маданият марказлари, спорт майдонлари, тиббиёт муассасалари қад кўтарди.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар