Kitob belgisi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Китоб белгиси - 1) китобнинг шартли белгиси; китобнинг cап (титул) варағи пастки чап қисмига нашриёт томонидан қўйиладиган белги; китобни жойлаштириш, номма-ном ҳисобга олиш, китоб дўконларининг библиографик ишларида ва бошқа китоб савдоси жараёнларида зарур бўлган бир қатор қисмлардан таркиб топади.
Мас: Ш. Шомуҳамедовнинг "Шоҳ китоб ва унинг муаллифи" рисоласига қуйидаги шартли белги қўйилган: Ш- 4702620201-116 М352(04)-92 қатъий буюртма 91.
Бунда: Ш — муаллифлик белгиси (муаллиф фамилиясининг ёки китоб номининг бош ҳарфи); бу ушбу китобнинг библиографик тасвири "СҲ" ҳарфи билан бошланади, китобни ва унинг тасвири ёзилган карточкани алифбо бўйича "СҲ" ҳарфига жойлаштириш лозимлигини кўрсатади. 4702620201 — "Китоб нашр қилиш учун адабиётларни таснифлашнинг ягона жадвали"даги китобни китоб жавонидаги ўрнини аниқлашга, китобларни номма-ном ҳисобга олишда гуруҳларга ажратишни енгиллаштиришга, рўйхатга олишда ва ҳоказода ёрдамчи белгидир; 116 — нашриёт чикарган китобларнинг тартиб рақами; М 352 — бу Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа бирлашмасининг белгиси; 04 — шу нашриёт бўйсунувчи муассасанинг белгиси; 92 — китобнинг нашр қилинган йили; қатъий буюртма 91 — шу нашриётнинг 91 йилги режасидаги китобнинг рўйхатга олинган рақами; 2) китобнинг халқаро стандарт рақами (ИСБН, Интернатионал стандард боок нумбер) — халқаро кутубхоначилик-библиографик ташкилотларда рўйхатга олинадиган нашрларга бериладиган махсус белги; ИСБН томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Халқаро ва миллий матбуот агентлиги томонидан ҳар бир китобни айнан тенглаштириш мақсадида бериладиган ИСБН ҳарфлардан ва дефис ёрдамида 4 гуруҳга ажратилган 10 сонли коддан иборат: Маc: 5—635—01092—ХКитоб Ўзбекистонда нашр қилинган (Ўзбекистон давлат коди 5), Ғ. Ғулом номидаги нашриёт матбаа бирлашмаси томонидан нашр этилган (нашриёт коди 635); китоб сарлавҳаси 01092 тартиб рақами билан махсус рўйхатдан аниқланиши мумкин. Охирги "Х" ҳарфи назорат белгиси; унинг ёрдамида ИСБН тўғри тузилганлиги текширилади. Айрим китобларда ИСБН бир нечта берилиши мумкин, бу ҳолда шу давлат нашрининг халқаро рақами кўрсатилади.
Туркум (серияли) нашрларнинг Халқаро стандарт рақами (ИССН — Интернатионал стандард сериал нумбер) ишлаб чиқилган ва тасдикданган. Стандартлаштириш бўйича Халқаро ташкилот билан келишилган ҳолда ҳар бир туркумли нашр (унинг ҳар бир сони, жилди)га берилади, у ҳам рақамли коддан иборат, маълумотларга машинада ишлов беришда нашрларнинг номини айнан тенглаштиришга имкон берувчи 8 ракамдан ташкил топади.
Маc: ИССН 0235-9715.
ИСБН ва ИССН ЭҲМ ёрдамида мавжуд ва янги олинган нашрларни ҳисобга олишни оқилона ташкил этишга имкон беради, бу, ўз навбатида, буюртмалар ва уларнинг бажарилиши, кутубхоналарда китоб берилишини назорат қилиш сифатини оширади ва ҳоказо; 3) китоб эгасининг белгиси; қ. Экслибрис.
Ҳамрохон Маматраимова.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |