Kitobiy dostonlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
[1]Китобий достонлар — ёзма адабиёт таъсирида яратилган халқ оғзаки поэтик асарлари тури. Китобий достонларда ўзига асос бўлган манбага кўра, романик ёки қаҳрамонлик достонларига хос хусуси-ят сақланган бўлиши мумкин. Унда достонларга хос бўлган жанговарлик хусусияти камроқ бўлсада, оила ва жамият зиддиятлари билан келиша олмаган муҳаббат мавзуи асосий ўринни эгаллайди. Масалан, „Фарҳод ва Ширин“, „Лайли ва Мажнун“, „Бахром ва Гуландом“ достонларининг халқ вариантлари Навоий асарлари асосида, „Ёмиқ ва Ўзро“ юнон романлари мавзуи асосида юзага келган. Баъзи Китобий достонлар Аниқ бир адабий ман-ба асосида эмас, балки муайян китобий сюжетлар таъсирида яратилган („Санобар“, „Зевархон“ ва бошқа достонлар). „Ошиқ Ғариб“, „Маликаи Дилором“, „Тоҳир ва Зуҳра“ каби достонларда оғзаки ҳамда ёзма адабиётдаги турли шакллар, анъаналар ўзаро чатишиб кетган. Бахшилар, халқ достончилари ижросидаги Китобий достонларда халқнинг ишқ-муҳаббат, садоқат, эзгулик ва бошқа маънавий-ахлоқий фазилатлар ҳақидаги илғор қарашлари, орзулари акс этади[2].
Яна қаранг
- Достон
- 1. Китобий достонларнинг ўзига хослиги. Ўзбек бахшилари репертуаридан мустаҳкам ўрин олган эпик асарларнинг махсус бир турини — классик поэзия намуналарининг бахшилар томонидан фолклорга хос равишда қайта ишланиши натижасида юзага келган ёки яратилиши жиҳатидан ёзма адабий мавбага эга бўлган, шунингдек, бевосита ёзма адабиёт таъсирида яратилган асарларни — китобий достонлар деб юритилади. Китобий достонлар унга асос бўлган манбанинг характерига араб, романик ёки қаҳрамонлик достонлари хусусиятларини ўзида кам ёки кўп сақлаган бўлиши мумкин. Уларда соф фолклор достонлари учун характерли бўлган қаҳрамонона жасорат, жангу жадаллардаги жанговарлик ниҳоятда суст берилиб, асосий ўринни ижтимоий ва оилавий ҳаётнинг ташқи шарт-шароитлари билангина келиша олмаган завқли, кўтаринки муҳаббат темасининг турли-туман кўринишлари эгаллайди. Китобий достонларнинг бир тури классик адабиёт намуналарини бахшиларнинг қайта ишлаши натижасида юзага келган. Масалан, „Фарҳод ва Ширин“, „Лайли ва Мажнун“, „Барром ва Гуландом“нинг халқ вариантлари Алишер Навоий асарлари асосида, „Юсуф ва Зулайхо“ шу сюжетдаги форсий ва туркий асарлар асосида, „Рустами Достон“ „Шоҳнома“ асосида, „Сайфул Малик“ Мажлисий асари асосида, „Варқа билан Гулшох“, „Вомиқ билан Ўзро“ каби аэарларнинг халқ вариантлари эса форсчадан озарбайжончага қилинган таржималар асосида яратилган. Бироқ уларнинг халқ достончиси репертуарига келиш жараёни турли-туман бўлиб, мазкур асарлар билан уларнинг халқ вариантлари орасида турли давр шоирлари, саводли кишилар ва қиссахонлар томонидан тузилган нусхалар ҳам бўлган. Ўз навбатида бундай асарларни яратган ёзма адабиёт намояндалари ҳам халқ ижодидаги ривоят ва афсоналарга таянганлар. Бошҳача қилиб айтганда, халқ орасида кенг тархалган қадимиий афсона ва ривоятлар бирор шоирнинг ижодий лабораториясида ёзма адабиёт обидасига айлантирилган. Кейинчалик улар бевосита ёки бавосита турли йўллар билан оғзаки эпик анъанага мослаштирилган ҳолда бахшилар репертуарига ўтган. Китобий достонлар орасида яна шундай намуналар борки, уларнинг яратилишида асос бўлган манбани тўғридан-тўғри кўрсатиш мумкин эмас, аммо асарнинг темаси, услуби, тасвир мохияти китобий манбага асосланганлигини ва ёзма адабиётга яқин турганлигини аниқ кўрсатади. „Санобар“, „Зевархон“ каби достонлар шундай асарлардан хисобланади. Хоразм достончилигида, шунингдек, „Маликаи Дилором“, „Тоҳир ва Зуҳра“ каби бир қанча достонларда оғзаки ва ёзма адабиётнинг жуда мураккаб формаларига, турли-туман адабий традицияларнинг ўзига хос равишда жуда ҳам чатишиб, чирмашиб кетганлигига дуч келамиз. Бу мураккаб жараён ҳозиргача махсус тадқиқотларга об’экт бўлганича юқ. Шу нуқтаи назардан қараганда, йирик адабиёцҳунос Н. Маллаэвнинг „Фарҳод ва Ширин“ ҳамда „Лайли ва Мажнун“ достонлари бўйича кўзатувлари муҳим аҳамиятга эта. Китобий достонларда қаҳрамонларнинг севги кечинмаларининг лирик томонларига алоҳида эътибор берилади. Каҳрамон ёр учун ажойиб-ғаройиб саргузаштларни бошидаи кечиради, оҳ-фиғон чекади, узун монологларда айрилиқ аламидан зорланади, йиғлайди, шикоят қилади, ғайритабиий кучларга ёлборади, яъни қаҳрамон кечинмалари баъзан диний, баъзан ўта сентиментал моҳият касб этади. Китобий достонлар ана шу хусусиятлари билан ишқ-муҳаббат темаси асосий ўрин олган соф фолклор достонлари („Равшан“, „Кунтугмиш“ каби)дан алжралиб туради. 2. Китобий достонларнинг яратилиш шартлари. Ўзбек достончилигида ёзма адабиёт таъсири мураккаб кўринишларга эга. Худди шундай таъсир ва акс таъсир натижасидагина ўзбек халқ бахшилари репертуарида махсус жанр — китобий достонлар пайдо бўлди. Бундай достонлар („Фарҳод ва Ширин“, „Лайли ва Мажнун“ „Баҳром ва Гуландом“ ва бошқалар) классик поэзия намуналарининг бахшилар томонидан фолклорга хос равишда қайта ишланиши натижасидир. Шунингдек, халқ китоблари номи билан юритилиб келинаётган каттагина адабий махсулот борки, унинг ёзма оғзаки манбаларини текшириш адабиёт ва фолклор муносабатларига дойр қизиқарли маълумотлар беради. Ўзбек фолклоридаги ишқий- романик достонлар жанринннг юзага келиши ва тараққиётини ёзма адабиёт таъсирисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Шунинг учун хам В. М. Жирмунский ва Х. Т. Зарифовлар халқ бахшиларининг подшолар саройлари ва шаҳарларга қатнови, профессионал халқ ашулачилари томонидан классик лирика намуналарининг ижро этилиши, шаҳар ва шаҳар атрофидаги қишлоқларда махсус хоноқоларнинг мавжудлиги бундай ўзаро таъсирга асосий шарт-шароитлар яратди, бусиз оғзаки фолклор жанри — романик достонларнинг ривожланиши ва тараққиётига имконият бўлмаган бўлар эди, деб таъкидлаган эдилар. Шундай романик достонларнинг классик намуналарини берган бахшилар асосан Қўрғон қишлоқ достончилик мактабининг вакилларидир. Шу достончилик мактабининг сўнгги талантли вакили Эргаш Жуманбулбул ўғли бўлиб, ундан ёзиб олинган ва ўзи ёзиб топширган достон ва термалар достончиликка ёзма адабиёт таъсирини ёритиш учун анча қизиқарли материаллар беради. „У шоирлар қишлоғи, шоирлар оиласида туғилиб ўсганлиги учун ҳам — деб ёзган эди профессор Ҳ. Зариф,— ҳар куни қўшиқ тинглар, шу билан бирга Алишер Навоий, Фўзулий, Ҳофиз, Мирзо Абдуқодир Бедил, Машраб, Махтумхули асарларининг кичик девонларини қунт билан ўқиб борар эди. Бир томондан, халқ шоирларидан ўрганиш, достончилик йўлларини мукаммал эгаллаш; иккинчи томондан, ўзбек, форс, озарбайжон ва туркман классиклари ижоди билан танишиши Эргаш Жуманбулбул ўғлига жуда самарали натижа берди, унинг ижодида бамисоли икки каттакон дарё қўшилиб, бир уммон ҳосил қилгандек бўлди“. Чиндан ҳам Эргаш шоир достонларига назар ташласак, ундан ёзма адабиёт унсурларини, классик адабиётга хос шеър тузилиши ва поэтик воситаларни истаганча топа оламиз. Маълумки, ғазал ёзма адабиётда асосий жанрлардандир. Эргаш шоир ғазалдан усталик билан фойдаланиб, достонларда қаҳрамонларнинг диалог ва монологларида унинг яхши намуналарини беради. Шундайлардан бири „Кунтурмиш“ достонида Кунтуғмишнинг ёри ва болаларидан айрилиб, гангиб қолганида, тасодифан учраган чўпоннинг унга мурожаатидир: Э, ёри алам кўрган, қайдин келасан, айғил, Кўп ранжу ситам кўрган, кайдин келасан, айрил. Ким эрдинг гули сўлган, шум паймонаси тўлган, Ёки боласи ўлган, қайдин келасан, айгил… Эргаш шоир юқоридаги ғазални кимдан илҳомланиб яратди? Маълумки, Собир Сайқалийнинг „Баҳром ва Гуландом“ достонидаги Баҳромнинг гадо қиёфасида Гуландом қасри олдига келиб турганда, унинг кимлигини билиш учун Гуландом нома ёзиб, канизи Давлатдан бериб юборади. Шу номада юқоридагидек газал келтирилган. Эргаш шоир учун анна шу ғазал асосий манба бўлган. Бу фикрни ҳар икки ғазални оддий қиёслаш тасдиқлайди. 3. Китобий ва анъанавий достонлар муносабати. Ёзма адабиёт ва анъанавий достонлар орасидаги муносабат муамосини бевосита Қўрғон достончилари, хусусан Эргаш Жуманбулбул ўғли ва Раҳматулла шоир ижодини тадқиқ этиш мисолида кенг ёритиш имкони мавжуд. Классик адабиёт намуналарини кўп мутола қилан Эргаш Жуманбулбул ўғли ва Раҳматулла шоир улардаги шеър тузилиши бадиий тасвирий воситалар, шеърий лексика ва бошқа унсурлардан фолклор йўлга мослаб кенг фойдаланган. Хусусан, Эргаш шоирнинг оригинал, ғазалнамо нарсалар тўқишига ана шу таъсирланиш, илҳомланиш бош сабаб бўлдики, бу бадиий лавҳалар достондаги образларнинг ички руҳий ҳолатларини тасвирлашда матн билан занжирдек бирикиб кетган: Янги туққан ойдай ботиб бораман, Ажал ёқасини тутиб бораман. Ўзинг раҳм этмасанг ғариб ҳолима, Борса келмас йўлга кетиб бораман. Бир вақтида арз сўраган хон эдим, Ўзимни бир нонга сотиб бораман. Худоё, гўдаклар сенга омонат, Қўш боламни етим этиб бораман. Армон билан йиғлаб қолди ортимда, Санам ёримни унутиб бораман. Демак, Эргаш шоир ўз достонларидаги ғазалларида, биринчидан, классик адабиётимиздаги ўзига маъқул тушгаи айрим ғазалларнинг услубини (вазн, қофия, радиф ва тасвирий воситаларини) сақлаган ҳолда янги шеър яраца, иккинчидан, унинг жанр имкониятларидан фойдаланиб, ҳам мазмун, ҳам услуб жиҳатидан мустақил ғазаллар ижод қилган. Эргаш Жуманбулбул ўғли ўз достонларида каҳрамонлар тилидан мухаммас формасидаги чиройли шеърларни ҳам беради. „Якка Аҳмад“, „Кунтуғмиш“, „Алибек билан Болибек“ ва бошқа достонлардаги қатор шеърий парчалар бунга яқол мисол бўла олади. „Алибек билан Болибек“ достонининг Шаҳризар маликаси Бадиулжамолнинг Алибекка ошиқлиги ва унга етишишини тасвирловчи иккинчи қисми ўзининг сюжети жихатидан ёзма адабиётга (Мажлисийнинг „Сайфул мулук“ асарига) бориб тақалади. Бунда шоир ёзма адабий манбадан фойдаланиш билан бирга классик шеърий формаларда ҳам бир қанча парчалар тўқиган: Девларим, парвоз этиб тахти самони ахтаринг, Ҳамд айтиб, тинмасдан ушбу муддаони ахтаринг, Топмайин қўйманг букун, дашту далони ахтаринг, Аввали Макка, Мадина, Карбалони ахтаринг… „Кунтугмиш“ достонида ёридан айрилиб; бир ўғлини бўрига, иккинчисини балиққа олдирган қаҳрамон тилидан олти бандли бадиий гўзал, ажойиб бир мухаммас беради. Кунтуғмишнинг санъаткорона яратилган бу монологини тўлқинланмасдан ўқиш мумкин эмас: Хону моним бўлди чун барбод дастингдан, фалак, Бўлмади ғамгин бу кўнглим шод дастингдан, фалак, Қилмадинг асло дилим обод дастингдан, фалак, То қиёмат дод этарман, дод дастингдан, фалак, Дод дастингдан, фалак, бедод дастингдан, фалак!.. Дейди Кунтуғмиш отимни, мен Нўғойнинг хониман, Дилбаридан айрилиб, мен бир ажаб сарсониман, Олдириб икки кўзимни дийдаи гирёниман, Онадин бахти қапо туғдим, шунинг ҳайрониман, Дод дастингдан, фалак, бедод дастингдан, фалак! Бу бадиий парчани ўкир эканмиз, беихтиёр классик шоир Бобораҳим Машрабнинг машҳур „Дастингдан“ деган мухаммасини эслаймиз. Чиндан хам лирик қаҳрамоннинг кайфиятини беришда бу мухаммасининг руҳи ва формаси жуда мос тушган. Шунинг учун хам атоқли фолклорист Ходи Зариф Эргаш ота ҳасида гапирганда, унинг баъзан машрабона сатрлар ҳам яратганлигини қайд қилган эди. Бундай парчалар достон қаҳрамонларининг муайян холатдаги руҳий драмаларини атрофлича очишда муҳим бир восита ролини ўйнаган. Демак, ёзма адабиётнинг ўзбек халқ достончилигига таъсири турли кўринишларга эга бўлиб, у хилма-хил аспектларда зохир бўлган.
Адабиётлар
- Раззоқов Ҳ., Мирзаев Т. ва бошқа, Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди, Т., 1980.
Манбалар
- ↑ 1. Китобий достонларнинг ўзига хослиги. Ўзбек бахшилари репертуаридан мустаҳкам ўрин олган эпик асарларнинг махсус бир турини — классик поэзия намуналарининг бахшилар томонидан фолклорга хос равишда қайта ишланиши натижасида юзага келган ёки яратилиши жиҳатидан ёзма адабий мавбага эга бўлган, шунингдек, бевосита ёзма адабиёт таъсирида яратилган асарларни — китобий достонлар деб юритилади. Китобий достонлар унга асос бўлган манбанинг характерига араб, романик ёки қаҳрамонлик достонлари хусусиятларини ўзида кам ёки кўп сақлаган бўлиши мумкин. Уларда соф фолклор достонлари учун характерли бўлган қаҳрамонона жасорат, жангу жадаллардаги жанговарлик ниҳоятда суст берилиб, асосий ўринни ижтимоий ва оилавий ҳаётнинг ташқи шарт-шароитлари билангина келиша олмаган завқли, кўтаринки муҳаббат темасининг турли-туман кўринишлари эгаллайди. Китобий достонларнинг бир тури классик адабиёт намуналарини бахшиларнинг қайта ишлаши натижасида юзага келган. Масалан, „Фарҳод ва Ширин“, „Лайли ва Мажнун“, „Барром ва Гуландом“нинг халқ вариантлари Алишер Навоий асарлари асосида, „Юсуф ва Зулайхо“ шу сюжетдаги форсий ва туркий асарлар асосида, „Рустами Достон“ „Шоҳнома“ асосида, „Сайфул Малик“ Мажлисий асари асосида, „Варқа билан Гулшох“, „Вомиқ билан Ўзро“ каби аэарларнинг халқ вариантлари эса форсчадан озарбайжончага қилинган таржималар асосида яратилган. Бироқ уларнинг халқ достончиси репертуарига келиш жараёни турли-туман бўлиб, мазкур асарлар билан уларнинг халқ вариантлари орасида турли давр шоирлари, саводли кишилар ва қиссахонлар томонидан тузилган нусхалар ҳам бўлган. Ўз навбатида бундай асарларни яратган ёзма адабиёт намояндалари ҳам халқ ижодидаги ривоят ва афсоналарга таянганлар. Бошҳача қилиб айтганда, халқ орасида кенг тархалган қадимиий афсона ва ривоятлар бирор шоирнинг ижодий лабораториясида ёзма адабиёт обидасига айлантирилган. Кейинчалик улар бевосита ёки бавосита турли йўллар билан оғзаки эпик анъанага мослаштирилган ҳолда бахшилар репертуарига ўтган. Китобий достонлар орасида яна шундай намуналар борки, уларнинг яратилишида асос бўлган манбани тўғридан-тўғри кўрсатиш мумкин эмас, аммо асарнинг темаси, услуби, тасвир мохияти китобий манбага асосланганлигини ва ёзма адабиётга яқин турганлигини аниқ кўрсатади. „Санобар“, „Зевархон“ каби достонлар шундай асарлардан хисобланади. Хоразм достончилигида, шунингдек, „Маликаи Дилором“, „Тоҳир ва Зуҳра“ каби бир қанча достонларда оғзаки ва ёзма адабиётнинг жуда мураккаб формаларига, турли-туман адабий традицияларнинг ўзига хос равишда жуда ҳам чатишиб, чирмашиб кетганлигига дуч келамиз. Бу мураккаб жараён ҳозиргача махсус тадқиқотларга об’экт бўлганича юқ. Шу нуқтаи назардан қараганда, йирик адабиёцҳунос Н. Маллаэвнинг „Фарҳод ва Ширин“ ҳамда „Лайли ва Мажнун“ достонлари бўйича кўзатувлари муҳим аҳамиятга эта. Китобий достонларда қаҳрамонларнинг севги кечинмаларининг лирик томонларига алоҳида эътибор берилади. Каҳрамон ёр учун ажойиб-ғаройиб саргузаштларни бошидаи кечиради, оҳ-фиғон чекади, узун монологларда айрилиқ аламидан зорланади, йиғлайди, шикоят қилади, ғайритабиий кучларга ёлборади, яъни қаҳрамон кечинмалари баъзан диний, баъзан ўта сентиментал моҳият касб этади. Китобий достонлар ана шу хусусиятлари билан ишқ-муҳаббат темаси асосий ўрин олган соф фолклор достонлари („Равшан“, „Кунтугмиш“ каби)дан алжралиб туради. 2. Китобий достонларнинг яратилиш шартлари. Ўзбек достончилигида ёзма адабиёт таъсири мураккаб кўринишларга эга. Худди шундай таъсир ва акс таъсир натижасидагина ўзбек халқ бахшилари репертуарида махсус жанр — китобий достонлар пайдо бўлди. Бундай достонлар („Фарҳод ва Ширин“, „Лайли ва Мажнун“ „Баҳром ва Гуландом“ ва бошқалар) классик поэзия намуналарининг бахшилар томонидан фолклорга хос равишда қайта ишланиши натижасидир. Шунингдек, халқ китоблари номи билан юритилиб келинаётган каттагина адабий махсулот борки, унинг ёзма оғзаки манбаларини текшириш адабиёт ва фолклор муносабатларига дойр қизиқарли маълумотлар беради. Ўзбек фолклоридаги ишқий- романик достонлар жанринннг юзага келиши ва тараққиётини ёзма адабиёт таъсирисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Шунинг учун хам В. М. Жирмунский ва Х. Т. Зарифовлар халқ бахшиларининг подшолар саройлари ва шаҳарларга қатнови, профессионал халқ ашулачилари томонидан классик лирика намуналарининг ижро этилиши, шаҳар ва шаҳар атрофидаги қишлоқларда махсус хоноқоларнинг мавжудлиги бундай ўзаро таъсирга асосий шарт-шароитлар яратди, бусиз оғзаки фолклор жанри — романик достонларнинг ривожланиши ва тараққиётига имконият бўлмаган бўлар эди, деб таъкидлаган эдилар. Шундай романик достонларнинг классик намуналарини берган бахшилар асосан Қўрғон қишлоқ достончилик мактабининг вакилларидир. Шу достончилик мактабининг сўнгги талантли вакили Эргаш Жуманбулбул ўғли бўлиб, ундан ёзиб олинган ва ўзи ёзиб топширган достон ва термалар достончиликка ёзма адабиёт таъсирини ёритиш учун анча қизиқарли материаллар беради. „У шоирлар қишлоғи, шоирлар оиласида туғилиб ўсганлиги учун ҳам — деб ёзган эди профессор Ҳ. Зариф,— хар куни қўшиқ тинглар, шу билан бирга Алишер Навоий, Фўзулий, Ҳофиз, Мирзо Абдуқодир Бедил, Машраб, Махтумхули асарларининг кичик девонларини қунт билан ўқиб борар эди. Бир томондан, халқ шоирларидан ўрганиш, достончилик йўлларини мукаммал эгаллаш; иккинчи томондан, ўзбек, форс, озарбайжон ва туркман классиклари ижоди билан танишиши Эргаш Жуманбулбул ўғлига жуда самарали натижа берди, унинг ижодида бамисоли икки каттакон дарё қўшилиб, бир уммон ҳосил қилгандек бўлди“. Чиндан ҳам Эргаш шоир достонларига назар ташласак, ундан ёзма адабиёт унсурларини, классик адабиётга хос шеър тузилиши ва поэтик воситаларни истаганча топа оламиз. Маълумки, ғазал ёзма адабиётда асосий жанрлардандир. Эргаш шоир ғазалдан усталик билан фойдаланиб, достонларда қаҳрамонларнинг диалог ва монологларида унинг яхши намуналарини беради. Шундайлардан бири „Кунтурмиш“ достонида Кунтуғмишнинг ёри ва болаларидан айрилиб, гангиб қолганида, тасодифан учраган чўпоннинг унга мурожаатидир: Э, ёри алам кўрган, қайдин келасан, айғил, Кўп ранжу ситам кўрган, кайдин келасан, айрил. Ким эрдинг гули сўлган, шум паймонаси тўлган, Ёки боласи ўлган, қайдин келасан, айгил… Эргаш шоир юқоридаги ғазални кимдан илҳомланиб яратди? Маълумки, Собир Сайқалийнинг „Баҳром ва Гуландом“ достонидаги Баҳромнинг гадо қиёфасида Гуландом қасри олдига келиб турганда, унинг кимлигини билиш учун Гуландом нома ёзиб, канизи Давлатдан бериб юборади. Шу номада юқоридагидек газал келтирилган. Эргаш шоир учун анна шу ғазал асосий манба бўлган. Бу фикрни ҳар икки ғазални оддий қиёслаш тасдиқлайди. 3. Китобий ва анъанавий достонлар муносабати. Ёзма адабиёт ва анъанавий достонлар орасидаги муносабат муамосини бевосита Қўрғон достончилари, хусусан Эргаш Жуманбулбул ўғли ва Раҳматулла шоир ижодини тадқиқ этиш мисолида кенг ёритиш имкони мавжуд. Классик адабиёт намуналарини кўп мутола қилан Эргаш Жуманбулбул ўғли ва Раҳматулла шоир улардаги шеър тузилиши бадиий тасвирий воситалар, шеърий лексика ва бошқа унсурлардан фолклор йўлга мослаб кенг фойдаланган. Хусусан, Эргаш шоирнинг оригинал, ғазалнамо нарсалар тўқишига ана шу таъсирланиш, илҳомланиш бош сабаб бўлдики, бу бадиий лавҳалар достондаги образларнинг ички руҳий ҳолатларини тасвирлашда матн билан занжирдек бирикиб кетган: Янги туққан ойдай ботиб бораман, Ажал ёқасини тутиб бораман. Ўзинг раҳм этмасанг ғариб ҳолима, Борса келмас йўлга кетиб бораман. Бир вақтида арз сўраган хон эдим, Ўзимни бир нонга сотиб бораман. Худоё, гўдаклар сенга омонат, Қўш боламни етим этиб бораман. Армон билан йиғлаб қолди ортимда, Санам ёримни унутиб бораман. Демак, Эргаш шоир ўз достонларидаги ғазалларида, биринчидан, классик адабиётимиздаги ўзига маъқул тушгаи айрим ғазалларнинг услубини (вазн, қофия, радиф ва тасвирий воситаларини) сақлаган ҳолда янги шеър яраца, иккинчидан, унинг жанр имкониятларидан фойдаланиб, ҳам мазмун, ҳам услуб жиҳатидан мустақил ғазаллар ижод қилган. Эргаш Жуманбулбул ўғли ўз достонларида каҳрамонлар тилидан мухаммас формасидаги чиройли шеърларни ҳам беради. „Якка Аҳмад“, „Кунтуғмиш“, „Алибек билан Болибек“ ва бошқа достонлардаги қатор шеърий парчалар бунга яқол мисол бўла олади. „Алибек билан Болибек“ достонининг Шаҳризар маликаси Бадиулжамолнинг Алибекка ошиқлиги ва унга етишишини тасвирловчи иккинчи қисми ўзининг сюжети жихатидан ёзма адабиётга (Мажлисийнинг „Сайфул мулук“ асарига) бориб тақалади. Бунда шоир ёзма адабий манбадан фойдаланиш билан бирга классик шеърий формаларда ҳам бир қанча парчалар тўқиган: Девларим, парвоз этиб тахти самони ахтаринг, Ҳамд айтиб, тинмасдан ушбу муддаони ахтаринг, Топмайин қўйманг букун, дашту далони ахтаринг, Аввали Макка, Мадина, Карбалони ахтаринг… „Кунтугмиш“ достонида ёридан айрилиб; бир ўғлини бўрига, иккинчисини балиққа олдирган қаҳрамон тилидан олти бандли бадиий гўзал, ажойиб бир мухаммас беради. Кунтуғмишнинг санъаткорона яратилган бу монологини тўлқинланмасдан ўқиш мумкин эмас: Хону моним бўлди чун барбод дастингдан, фалак, Бўлмади ғамгин бу кўнглим шод дастингдан, фалак, Қилмадинг асло дилим обод дастингдан, фалак, То қиёмат дод этарман, дод дастингдан, фалак, Дод дастингдан, фалак, бедод дастингдан, фалак!.. Дейди Кунтуғмиш отимни, мен Нўғойнинг хониман, Дилбаридан айрилиб, мен бир ажаб сарсониман, Олдириб икки кўзимни дийдаи гирёниман, Онадин бахти қапо туғдим, шунинг ҳайрониман, Дод дастингдан, фалак, бедод дастингдан, фалак! Бу бадиий парчани ўкир эканмиз, беихтиёр классик шоир Бобораҳим Машрабнинг машҳур „Дастингдан“ деган мухаммасини эслаймиз. Чиндан хам лирик қаҳрамоннинг кайфиятини беришда бу мухаммасининг руҳи ва формаси жуда мос тушган. Шунинг учун хам атоқли фолклорист Ходи Зариф Эргаш ота ҳасида гапирганда, унинг баъзан машрабона сатрлар ҳам яратганлигини қайд қилган эди. Бундай парчалар достон қаҳрамонларининг муайян холатдаги руҳий драмаларини атрофлича очишда муҳим бир восита ролини ўйнаган. Демак, ёзма адабиётнинг ўзбек халқ достончилигига таъсири турли кўринишларга эга бўлиб, у хилма-хил аспектларда зохир бўлган. М:Бегбўтаев Бегжон. ГулДу
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |