Букри кит

Кицимонлар (Cетаcеа) – сувда яшайдиган сут эмизувчилар туркуми, 100 га яқин тури бор. Узоқ Шарқ ва Шимолий денгизларда 6 оиласига мансуб 21 тури учрайди. Бўйи 1,2 м дан (денгиз чўчқаси) 33 м гача (кўк кит). Кицимонлар туркумига мўйловли китлар, делфинлар, кашалотлар киради. Тузилиши ва ҳаёти сув муҳитига мослашган. Орқа оёғи бўлмайди, олдингиси бошқарув вазифасини бажарадиган куракка айланган. Териси яланғоч, шилимшиқ модда билан қопланган. Дум сўзгичлари икки бўлакдан иборат. Кицимонлар нафас олиш учун сув бетига сузиб чиқиб, ўпкасини ҳаво билан тўлдириб олади. Боши устига ўрнашган ташқи бурун тешикларида очилиб ёпилиб турадиган қопқоқлар бор. Бурун тешигидан сув аралаш ҳаво фаввора бўлиб отилиб туради. Бўғозлик даври бир йил. Оғирлиги 1–3 тонна келувчи 1 та бола туғади. Боласи 4–8 ой онасини эмади. 3 ёшида вояга етади. Кицимонлар 200 метргача чуқурликка шўнғийди. Моллюскалар, қисқичбақалар ва бошқа умуртқасиз ҳайвонлар, балиқлар билан озиқланади. Сув остида бир соат ва ундан ортиқ тура олади. Кицимонлар тишсиз (мўйловли) ва тишли китлар кенжа туркумига бўлинади. Каспий ва Орол денгизидан ташқари барча денгиз ва океанларда, тропикдаги йирик дарёларда учрайди. Кицимонларнинг иқтисодий аҳамияти катта. Ёғидан глицерин, маргарин ва совун тайёрлашда фойдаланилади; гўштидан консерва тайёрланади; суягидан талқон қилинади, жигарида витамин А кўп бўлади. Кўпчилик турларининг сони кескин камайиб кетганлиги сабабли овлаш ман этилган. 18 тури ва 1 кенжа тури Халқаро Қизил китобга киритилган[1].

Китлар жуда хилма-хил бўлади. Олимлар уларни тишли китлар ва мо'йловли китлар гуруҳига бўлишган. Тишли китларнинг энг йириги кашалотдир[2]. Узунлиги 15-20 метр келадиган бу кит калмар[сайт ишламайди]ларни жуда яхши кўриб ейди. Уларнинг ортидан қувиб, сув остига бир километргача тушиши ва сув юзига чиқмай бир, ҳатто икки соатгача юриши мумкин – кашалотнинг ўпкаси шунчалик катта бўлади. Бундан ташқари, унинг ўнг томонидаги бурун тешиги беркилиб, ҳаво ғамлаб турувчи катта халтачага айланган.

Шимолий денгизларда белуха ва нарвал деб аталувчи тишли китлар жуда кўп учрайди. Қирғоқ яқинида белухалар тўдаси пайдо бўлганда ҳеч қандай товушга қиёслаб бўлмайдиган ўкиришлари эшитилиб туради. Нарвалнинг тишлари яхши ривожланмаган, лекин улардан биттаси узун шохдек олдинга чиқиб туради. Белуха ва нарвалларнинг делфинга ўхшаш жойи коп, уларнинг ҳаммаси балиқлар биалн овқатланади[3].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „кашалот“. wикипедиа. Қаралди: 9-ноябр 2022-йил.
  3. ↑ „"У ким бу нима" болалар энсиклопедияси“. зиё.уз. Қаралди: 9-ноябр 2022-йил.