Kitvenkana
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Китвенкана — Замбиядаги шаҳар. Кафуэ дарёси (Замбези ирмоғи)соҳилидаги Китве ва Нкана шаҳарларининг қўшилишидан таркиб топган. Коппербелт провинсиясининг муҳим савдо ва саноат маркази. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 340 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Мамлакатда мис қазиб чиқариладиган муҳим раёнга хизмат қилувчи йирик савдо маркази. Шаҳарда бир неча йирик мис конлари, мис эритиш ва электролиз заводлари, кимё, электр жиҳозлар, қурилиш материаллари, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Технология институти, амалий санъат ва савдо коллежи, театр бор. Шаҳарга 1935-йилда асос солинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |