Кивсяклар — икки жуфтоёқлилар кенжа синфига мансуб кўпоёқлилар; Жулида, Спироболида, Спиростри птида туркумларининг умумий номи. Узунлиги 1—30 см, тана шакли силиндрсимон. Анаморфоз (қаранг Метаморфоз), айрим турлари периодоморфоз орқали ривожланади. Бундай ривожланишда эркаги туллаб личинкага айланади; личинка туллаб яна вояга етган даврга ўтади ёки личинка даврида қолади. Айрим К.нинг безлари суюқлиги заҳарли. 30 мингдан ортиқ тури, асосан, тропик, субтропик ва дашт минтақаларида тарқалган. Ўрмонларда кулранг кивсяк (Россиулус кесслери), қум кивсяки (Шизопҳйллум сабулосум), қрим кивсяки (Пачйиулус fl авипес) кенг тарқалган. К. ўсимлик қолдиклари билан озиқланиб, тупроқ ҳосил бўлишида катта аҳамиятга эга. Айрим турлари ўсимликларга зиён келтиради (қаранг Иккижуфтоёқлилар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил