Kivu
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Киву — Шарқий Африкадаги кўл. Конго Демократик Республикаси билан Руанда чегарасида, 1460 м баландликдаги тектоник сойликда. Майд. 2,6 минг км2. Узунлиги 100 км, чуқ. 496 м гача. Қирғоқлари тик. 150 дан зиёд орол бор. К. тубидан баъзан вулкан отилиб туради. Чуқур сувларида эриган ҳолатдаги метан (саноат аҳамиятига эга) ва карбонат ангидрид газлари мавжуд. Кўлдан Рузизи дарёси оқиб чиқиб, Танганика кўлига қуйилади. Кема қатнайди. Туризм ривожланган. К.ни 1894-йилда немис сайёҳи А. фон Гецен кашф этган. Кўл ва унинг атрофи миллий парк деб эълон қилинган. Муҳим портлари — Букаву, Гома, Кибуе.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |