Ҳинд аёл, Франcесcо Реналди (1789). Даккадаги бенгал муслинини кийган аёл

Кийим-кечак ва тўқимачилик тарихи инсоният тараққиёти давомида ривожланиши, қўлланилиши ва мавжудлигини ўрганади. Кийим-кечак ва тўқимачилик турли даврларда ва сивилизацияларда мавжуд бўлган материаллар ҳамда технологияларни акс эттиради. Жамиятда кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотларининг хилма-хиллиги ва тарқалиши ижтимоий урф-одатлар ҳамда маданиятни намоён этади.

Кийим кийиш фақат инсоннинг ўзига хос ва аксарият инсоният жамиятларининг хусусиятидир. Олимлар ўртасида одамлар қачон кийим кийишни қачон бошлаганлиги ҳақида ҳар доим баъзи тортишувлар бўлган, аммо Флорида университетининг тана битларининг эволюцияси билан боғлиқ янги тадқиқотлари шуни кўрсатадики, ушбу тарих тахминан 170,000 йил олдин бошланган. Флорида университети тадқиқоти натижалари шуни кўрсатадики, одамлар кийим кийишни бошлаганлар, бу технология уларга Африкадан бошқа минтақаларга кўчиб ўтишга имкон берган. Антропологларнинг таъкидлашича, инсонлар янги иқлим шароитларига кўчганларида, ҳайвон терилари ва ўсимликлардан тайёрланган қопламаларни совуқ, иссиқлик ва ёмғирдан ҳимояланиш учун ўзлаштиришган[1].

Тўқимачилик тарихи деярли инсоният сивилизацияси каби қадимий бўлиб, вақт ўтиши билан тўқимачилик тарихи янада бойиб борган. Ипак тўқиш Ҳиндистонга мил. авв. 400-йил, пахта йигириш эса милоддан аввалги 3000-йилга тўғри келади[2]. Покистоннинг неолит даври Меҳргарҳ шаҳрида ўтказилган археологик қазишмалар мис мунчоқдан олинган минераллашган толаларнинг таҳлили мақоласида пахта толалари милоддан аввалги 7-минг йилликда ишлатилганлигини аниқлаган[3].

Тўқимачилик ип тайёрлашдан бошланган ва кейин эса тўр, ҳалқа, тўқиш ёки матолар ишлаб чиқариш учун тўқилган фелт ёки йигирилган толалар бирин-кетин ишлаб чиқарила бошланган. Ушбу маҳсулотлар Яқин Шарқда тош асрининг охирида пайдо бўлган[4]. Қадимги даврдан то ҳозирги кунгача тўқимачилик ишлаб чиқариш усуллари доимий равишда ривожланиб келган ва мавжуд тўқимачилик маҳсулотларини танлаш одамларнинг буюмларини қандай олиб юриши, кийиниши ва ён-атрофини безашига таъсир қилган[5].

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ Тоупс, Мелисса А.; Китчен, Андреw; Лигҳт, Жессиcа Э.; Реэд, Давид Л. (Жануарй 2011). "Оригин оф cлотҳинг лиcе индиcатес эарлй cлотҳинг усе бй анатомиcаллй модерн ҳуманс ин Африcа". Молеcулар Биологй анд Эволутион 28 (1): 29–32. дои:10.1093/молбев/мсқ234. ПМИД 20823373. ПМC 3002236. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_молеcулар-биологй-анд-эволутион_2011-01_28_1/паге/28. 
  2. ↑ „Ҳисторй оф Техтилес“ (эн-УС). Техтиле Счоол (2010-йил 16-ноябр). Қаралди: 2022-йил 8-апрел.
  3. ↑ Моулҳерат, Чристопҳе; Тенгберг, Маргарета; Ҳақуэт, Жéрôме-Ф.; Милле, Беноîт (2002). "Фирст Эвиденcе оф Cоттон ат Неолитҳиc Меҳргарҳ, Пакистан: Аналйсис оф Минерализед Фибрес фром а Cоппер Беад". Жоурнал оф Арчаэологиcал Сcиэнcе 29 (12): 1393–1401. дои:10.1006/жасc.2001.0779. ҳттпс://www.ҳараппа.cом/ситес/дефаулт/филес/пдф/Фирст_Эвиденcе_оф_Cоттон_ат_Меҳргарҳ.пдф. Қаралди: 2023-03-14. Кийимлар тарихи]]
  4. ↑ Cреативитй Ин Тҳе Техтиле Индустриэс: А Сторй Фром Пре-Ҳисторй То Тҳе 21ст cентурй (Wайбаcк Мачине сайтида 9 Май 2008 санасида архивланган). Техтилеинститутебоокс.cом. Ретриэвед он 1 Жануарй 2012.
  5. ↑ Женкинс (2003), с. 1–6.

Ҳаволалар