Кладофора (Cладопҳора) — кўп ҳужайрали яшил сувўтлар туркуми. 300 тури бор. Денгиз ва чучук сув ҳавзаларида ўсади. Ўзбекистон сув ҳавзаларида кўпинча ипсимон сершох тури учрайди. Кладафора одатда тўлқинли ёки тукли структураларга эга бўлиб, уларнинг узунлиги бир неча сантиметрдан бир неча метргача етиши мумкин. Ёшлигида субстратга ёпишган ҳолда, кейинчалик субстратдан ажралиб ўсади. Жинссиз ва жинсий кўпаяди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил