Кладония (Cладониа) — бутасимон лишайник туркуми. Ер шарида 300 тури бор; улар ўрмон, тундра ва ботқоқликлардаги тупроқда, тўнкаларда, дарахт танасида, тошлар орасида ўсади. Буғу йўсини каби турларини шимол буғуси ейди. Баъзи турларида уснин кислота бўлиб, тиббиётда ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил