Klan
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Клан (гелча cланн — наел, уруғ, авлод) — 1) келт халқларида уруғ, баъзан қабила номи. Кейинчалик, уруғчилик муносабатлари емирилиши даврида — тахмин этилган уруғ бошлиғи исми билан аталган қадимий уруғ авлодлари бўлган қонқариндошларнинг йирик гуруҳлари. Бунда шотландлар ва ирландларда умумий исмга "ўғил", "ўғли" маъносини англатувчи "Мак" қўшимчаси қўшила бошланган (масалан, Мак Картли, Макдоналд); ирландларда буни бошқа бир шакли ҳам бўлиб, исм олдига "О" ("набира") қўшимчаси қўшилган (мас, О’Коннор). Клан уруғчилик тузумига хос бўлган ернинг умумий мулклиги ва бошқа удумлар (хун олиш, умумий кафилликка олиш ва бошқалар) ни сақлаб қолган. Шотландия ва Уэлс нинг айрим раёнларида Клан ХИХ асргача сақланган. Ҳозирги (асосан, чет эл) адабиётларда Клан — "уруғ" истилоҳига мос келади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |