Klapan
Клапан (олмонча: „Клаппе“ — тўсиқ) — машина ва механизмларда ҳаво, сув, буғ, газ оқимларини бошқаришга имкон берувчи детал (қурилма). Вазифасига кўра, клапан дросселли, редуксион, ростлаш, тескари, сақлагич, авариянинг олдини олувчи, беркитиш ва бошқа; тўзилиши бўйича вентилли, золотникли, жўмракли ва бошқаларга бўлинади.

Клапан электрик, пневматик, гидравлик юритмалар билан, шунингдек, дастаки усулда ҳаракатга келтирилади. Трубопроводларда қўл билан очилиб-ёпиладиган, насос ва компрессорларда 2 томондаги босимлар фарқи ҳисобига автоматик тарзда очилиб-ёпиладиган клапанлар қўлланади. Ички ёнув двигателлари ва буғ машиналарица алоҳида механизм воситасида бошқариб туриладиган; резервуардаги ҳаво босимини бир меъёрда тўтиб туриш ва эҳтиёт қилиш учун ишлатиладиган клапанлар бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |