Klara Gitler
Клара Гитлер (1860 – 1907) – Адолф Гитлернинг онаси, Нази Германиясининг диктатори. Шифокор Др. Эдуард Блочнинг со'зларига ко'ра, Клара жуда сукутли, ширин ва меҳрибон аёл эди. 1934-йилда Гитлер, Клара шарафига Пассау шаҳридаги бир ко'чага унинг номини қо'йди.[1][2]
| Клара Ҳитлер | |
|---|---|
| Таваллуди | |
| Вафоти |
21-декабр 1907-йил (47 ёшда) Линз, Аустриа-Ҳунгарй |
| Дафн этилган жойи | Тоwн Cеметерй, Леондинг |
| Машҳур ишлари | Мотҳер оф Адолф Ҳитлер |
| Турмуш ўртоғи | |
| Болалари | |
| Ота-онаси |
|
| Қариндошлари | Жоҳанн Непомук Ҳиэдлер (матернал грандфатҳер) |
Оилавий шароити ва никоҳ
Клара Австрия империясининг Wеитра қишлоғида туғилган. Унинг отаси Жоҳанн Баптист Пöлзл, онаси Жоҳанна Ҳиэдлер эди. 1876-йилда, 16 ёшида, Клара ўз қариндоши Алоис Гитлер томонидан хизматкорга олинади. Алоиснинг биологик отаси нома'лум бўлса-да, унинг онаси Мариа Счиcклгрубер Жоҳанн Георг Ҳиэдлер билан турмуш қуриб, Алоисни Ҳиэдлернинг ўғли сифатида қабул қилган.
Алоиснинг иккинчи рафиқаси Франзиска Матзелсбергер 1884-йилда вафот этганидан сўнг, Клара ва Алоис 1885-йил 7-январ куни Браунау ам Инн шаҳридаги Поммер Инн меҳмонхонасининг охирги қаватида яширинча никоҳдан о'тишди. [3][4]
Уларнинг биринчи ўғли Густав 1885-йил 17-майда туғилди. 1886-йил 23-сентабрда Ида туғилди, лекин иккала бола ҳам 1887–88 қишида дифтериядан вафот этди. 1892-йилда туғилган учинчи бола Отто ҳам қисқа вақт ичида вафот этди. 1889-йил 20-апрелда Адолф туғилди.[5]
1892-йилда Клара ва унинг оиласи Пассау шаҳрига йўл олди ва кейинги икки йилни у ерда ўтказди. [6]1894-йил 24-мартда Эдмунд туғилди. 1896-йил 21-январда эса Паула туғилди. Эдмунд 1900-йил 28-февралда, беш ёшида, қизамиқдан вафот этди. Клара ва Алоиснинг олти фарзандидан фақат Адолф ва Паула тирик қолишган.[7]
Кларанинг ҳаёти уй ишлари ва бола тарбиялаш билан ўтди, Алоиснинг оиласи билан ко'п вақт о'тқизолмасди. Клара католик бўлганлиди сабабли черковга доим болалари билан борарди.[8]
Вафоти
Алоис 1903-йилда вафот этди. Клара Леондингдаги уйини сотиб, Адолф ва Паула билан Линз шаҳрига кўчди ва у ерда ночор ҳаёт кечирди. 1906-йилда Клара кўкрак қисмида шиш пайдо бўлаётганини сезди, аммо бошида бунга э'тиборсизлик билан қаради. Кўкракдаги оғриқлар кучайгандан сўнг, 1907-йил январ ойида шифокор Эдуард Блоч ко'ригидан о'тди. [9]
Клара ўзининг динига э'тиқодли бўлиб, ўз тақдирини Худонинг иродасига топширди қабул қилди. Унда саратон касаллиги аллақачон тарқалган эди. Блоч Клара болаларига унинг аҳволи ог'ир эканлигини ма'лум қилди. Адолф, Вена шаҳрига қайтди ва онасига ғамхўрлик қилди. Клара 1907-йил 21-декабрда саратон касаллиги туфайли вафот этди.[10]
Адолфга онасининг вафоти ҳаётидаги энг катта зарба эди. Блоч, Клара ўлимидан сўнг, Адолф "энг кўп азоб чеккан инсон" эканлигини та'кидлаган.[11] Гитлер ўз автобиографиясида, "Мен отамни ҳурмат қилганман, аммо онамни севганман" деб ёзган ва онасининг ўлимини "қоронғу зарба" деб та’рифлаган.[12][13]
1940-йилда Гитлер, Клара учун тиббий ёрдам кўрсатган яҳуди шифокори Блочга миннатдорчилик сифатида, уни ва унинг рафиқасини Австриядан АҚСҲга кўчишига рухсат берди
Қабр тошининг олиб ташланиши
2012-йил 28-мартда, Леондингдаги шаҳарча қабристонида Алоис ва Клара Гитлернинг қабр тоши олиб ташланди. Қабр тошини олиб ташлаган шахс Алоиснинг биринчи рафиқаси Аннанинг қариндошларидан биридир. Қабрдаги жасадларнинг тақдири нома'лум.[14]
Маданий тадбирлар
"И Аин'т Но Ҳолодеcк Бой" номли "Америcан Дад!" анимацион телесериалининг 10-мавсум, 13-қисмида, асосий ролларда Адолф она қорнида бўлган пайтлар тасвирланган. Роалд Даҳлнинг "Генесис анд Cатастропҳе: А Труэ Сторй" қисқа ҳикояси эса Кларанинг ёшлиги, Адолфгача бўлган даврни ҳикоя қилади, у янги туғилган ўғлини ва олдинги фарзандларининг ўлимини қайғу билан эслайди. Даҳлнинг ҳикоясида Клара ҳақидаги ма'лумотлар аниқ берилган бўлса-да, "Фрау Ҳитлер" кимлиги ҳикоянинг охирида очилади, Даҳл айнан шу ан'анаси, я'ни ўзига хос ва қоронғу якун қилиши билан танилган.
- ↑ "Тҳе Минд оф Адолф Ҳитлер", Wалтер C Лангер, Неw Ёрк 1972 п. 116
- ↑ Анна Росмус: Ҳитлерс Нибелунген, Самплес Графенау 2015, пп. 93ф
- ↑ Гунтҳер, Жоҳн. Инсиде Эуропе. Неw Ёрк: Ҳарпер & Бротҳерс, 1940 — 21-бет.
- ↑ Пайне, Роберт. Тҳе Лифе анд Деатҳ оф Адолф Ҳитлер. Неw Ёрк: Праэгер, 1973 — 12-бет. „Тҳе марриаге тоок плаcе эарлй ин тҳе морнинг, анд Клара ис саид то ҳаве cомплаинед: 'Wе wере марриэд ат сих о'cлоcк ин тҳе морнинг, анд мй ҳусбанд wас алреадй ат wорк ат севен.'“
- ↑ Росенберг, Женнифер „Адолф Ҳитлер'с Фамилй Треэ“ (эн). ТҳоугҳтCо. Қаралди: 2019-йил 12-март.
- ↑ Анна Росмус: Ҳитлерс Нибелунген, Самплес Графенау 2015
- ↑ Вермеэрен, Мар, Де жеугд ван Адолф Ҳитлер 1889–1907 эн зижн фамилиэ эн воороудерс, Соэстерберг, 2007, Уитгевериж Аспект, ИСБН 978-90-5911-606-1 (Ноте: соурcе cарриэд форwард анд онлй пресумед релиабле)
- ↑ "[Ше] wас cомплетелй девотед то тҳе фаитҳ анд теачингс оф Cатҳолиcисм..." Смитҳ, п. 42
- ↑ Олсон, Жамес С. Батҳшеба'с Бреаст: Wомен, Cанcер, анд Ҳисторй. ЖҲУ Пресс, 5 Жануарй 2005 — 94-бет. ИСБН 978-0-801-88064-3.
- ↑ Олсон, Жамес С. Батҳшеба'с Бреаст: Wомен, Cанcер, анд Ҳисторй. ЖҲУ Пресс, 5 Жануарй 2005 — 94-бет. ИСБН 978-0-801-88064-3.
- ↑ ; Ҳанс МоммсенҲитлер'с Виэнна: А Портраит оф тҳе Тйрант ас а Ёунг Ман. Таурис Парке Папербаcкс, 3 Аугуст 2010 — 20-21-бет. ИСБН 978-1-84885-277-8. Қаралди: 2012-йил 4-март.
- ↑ Кершаw 2008, с. 15.
- ↑ Берген, Дорис Л.. Wар анд Геноcиде: А Cонcисе Ҳисторй оф тҳе Ҳолоcауст. Роwман & Литтлефиэлд Публишерс, 16 Фебруарй 2009 — 31-бет. ИСБН 978-0-393-07562-5.
- ↑ „Адолф Ҳитлер паренц' томбстоне ин Аустриа ремовед“. ББC (2012-йил 30-март). Қаралди: 2014-йил 4-декабр.